Эрон: Sky News телеканалининг Эрон ракеталари ҳаиқдаги даъвоси уйдирмадан ўзга нарса эмас
(last modified Sun, 15 Sep 2024 09:54:17 GMT )
сентябр 15, 2024 14:54 Asia/Tashkent
  • Эрон: Sky News телеканалининг Эрон ракеталари ҳаиқдаги даъвоси уйдирмадан ўзга нарса эмас
    Эрон: Sky News телеканалининг Эрон ракеталари ҳаиқдаги даъвоси уйдирмадан ўзга нарса эмас

Эрон Ислом республикасининг Британиядаги элчихонаси Скай Нюс телеканалининг Эрон ракеталарининг Россияга узатилиши ҳақидаги даъвосини рад этиб, бу телеканалнинг ушбу ҳаракати профессионал медиа ёндашувига асосланмаган, фақат ғаразли ва провакацион нуқтаи назарини баён этган деб таъкидлади.

Скай Нюс телеканали ўз ҳисоботида, сунъий йўлдошлардан олинган суратларда Эрондан баллистик ракета олиб келганликда гумон қилинаётган Россия байроғи  остидаги юк кемаси акс этган деб даъво қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эроннинг Англиядаги элчихонаси ракетанинг сурати, раетанинг юклангани ёки туширилганлиги ҳақидаги ҳеч қандай далил йўқ, ҳатто ракетаниг манзили ҳам йўқ. Улар кўра фақат портдаги кема суратига таяниб Эрон Россияга ракета  юборганини иддао қилмоқда деб эълон қилди.

Эслатиб ўтаимз, Эрон ва Россия расмийлари Украинадаги уруш билан боғлиқ ҳарбий ҳамкорлик ҳақидаги даъвони бир неча бор рад этиб, уни асоссиз деб таърифлаган.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Аббос Ироқчи ҳам олдинроқ Х ижтимоий тармоғида Эрон Россияга баллистикк ракета юборгани йўқ , тамом, деб маълум қилди.

Ёрлиқ