Афғонистон элчихонаси раиси Эрон ТИВ-га чақиртирилди
Афғонистоннинг Ислом бирлиги ва ё Ваҳдат ҳафтаси конференциясидаги вакилининг Эрон давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилган ноанъанавий ва номақбул ҳаракати ортидан, бу мамлакат элчихонаси етакчиси Эрон ТИВ-га чақирилди.
Форс ахборот агенлигинг хабар қилишича Афғонистоннинг " Ислом бирлиги" ва ё ўзи Ваҳдат ҳафтаси конференциясидаги вакилининг Эрон Ислом республикаси давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилишда ноўрин ва номақбул ҳаракатидан сўнг, бугун Эрон ТИВ-нинг Осиё иккинчи департаменти раиси шубу элчихона раҳбарини ТИВ-га чақирди.
Эрон ТИВ-нинг Жанубий Осиё бўйича иккинчи бошқармаси бошлиғи Афғонистон элчихонаси раисининг чақиртирганида дипломатик одатга зид бу ҳаракатни қоралар экан, бу борада Эроннинг кескин норозлик даражасини эълон қилди.
Юқори мартабали Эрон дипломати Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси раисига мурожаат қилганида меҳмоннинг мезбон давлат рамзларини ҳурмат қилиш заруратидан қатъий назар, давлат мадҳиясини ҳурмат қииш халқаро миқёсда эътироф қилган ҳатти-ҳаракат эканлигини бундан ташқари Афғонистон вакилининг " Ислом бирлиги" конференциясида иштирок этишининг юксак мақсадларига мутаносиб эмаслигини тушунтирди.
Толибон вакилининг бу ҳурматсизилиги Эрон презденгтининг Афғонистон бўйича вакили Ҳасан Козимий Қумийнинг аксиламалига аҳм сабаб бўлди ва у буни дипломатик тамойилларга ҳурматсизлик деб баҳолади.
Бундан олдин ҳам Исломободда Покистон мадҳияси янграган маросимда Толибоннинг Пешовардаги бош коснсулли ўрнидан турмаган эди. Бу ҳаракат ҳам Афғонистон эчихонаси раиси вазифасини бажарувчисининг Покистон ТИВ-га чақирилишига сабаб бўлганди.