Ислом Инқилоби олий раҳбари: умматни шакллантириш Ислом пайғамбари/с/нинг энг муҳим сабоқларидир
(last modified 2024-09-21T10:51:06+00:00 )
сентябр 21, 2024 15:51 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: умматни шакллантириш Ислом пайғамбари/с/нинг энг муҳим сабоқларидир
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: умматни шакллантириш Ислом пайғамбари/с/нинг энг муҳим сабоқларидир

Ислом Инқилоби олий раҳбари элитанинг Ислом умматини шаклланиши ва ислом олами бирлигидаги ролига ишора қилиб, мусулмонлар Ислом умматининг шакллантириши билан ички кучга таяниб, Фаластиндан сионистик режим каби саратон бези ва ёвуз ўситмани олиб ташлаши ва АҚШнинг минтақадаги таъсири ва зўравонлик аралашувини бартараф этишлари мумкин деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот субкли неваралари имом Жаъфар Содиқ /а/ тавуллудлари билан билан бир вақтда тузум масъуллари, исломо мамлакатлари элчилари ва бирдамлик  ҳафтаси/Ваҳдат ҳафтаси/  анжуманида иштирок этаётган меҳмонлар ҳамда халқнинг турли қатлами билан йиғиишда турли давраларда пайғамбарларнинг даъвт қилиш йўлларини санаб ўтиб, инсоният тарихидаги буюк карвоннинг асосий ва якуний  пайғамбари яъни Ҳазрат Муҳаммад /с/ эканигинини таъкидлар экан, ислом пайғамбари  ҳаёт учун тўлиқ, кенг қамровли ва ҳар томонлама ибратли сабоқ келтирдиларки, бу биз учун давлат қуриш ва ислом умматини шакллантиришга энг улуғ пайғамбарлик сабоқларидан биридир деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий  ўз сўзларида ислом пайғамари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг Маккадаги 13 йиллик курашлари ва ўша давр ва ундан кейинги ҳижрат давридаги машаққатлари, азоб-азият  бўлганлари, очлик ва фидокорликларини Ислом умматининг пойдевори сифатида баҳолаб, бугунги кунда дунёда кўплаб ислом давлатлари мавжуд ва икки миллиардга яқин мусулмонлар яшайди, аммо бу тўпламда " уммат" номини қўйиб бўлмайди, чунки уммат бир мақсад сари  аҳил ва ғайрат билан ҳаракат қиладигандир, лекин бугунги мусулмонлар бўлиниб кетган бир гуруҳга айланган деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари мусулмонларнинг бўлиниши натижасини Ислом душманларининг ҳукмронлиги ва баъзи исломий давлатларнинг АҚШнинг ёрдамига муҳтожлиги эканлиги ҳақида гапириб, мусулмонлар бўлинмасалар, бир-бирининг қўллаб-қувватлаб, барча буюк давлатлардан кучлироқ бўлган имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ягона гуруҳ туза оладилар ва энди АҚШга таянишга ҳожат қолмас эди.

У киши ислом умматинигн шаклланиришга  таъсир этувчи омииллани санатб ўтиб, ислмо ҳукуматлари бу соҳада самарали бўлиши мумкин, аммо уларнинг мотивлари кучли эмас ва давлат арбобларида бу ғайратни яратиш ислом оламининг элитаси, сиёсатчилари  олимлари, донушмандлари, академиклари, нуфузли ва зиёллар табақалари, шоирлар, ёзувчилар, сиёсий ва ижтимоий таҳлилчиларниг бурчидир деб маълум қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек ислом давлатлари ва сионистик режим ўртасидаги иқтисодий алоқаларни  бутунлай узиш зарурлигини яна бир бор таъкидлаб, ислом давлатлари  сионистик реэим билан сиёсий муносатларини ҳам бутунлай заифлашириб, сиёий ва матбуот ҳужумларини кучйириши керак ва Фалстин халқи томонида эканликларини яққол кўрсатиб беришлари зарур деб аниқлик киртдилар.

Ёрлиқ