"Ислом оламининг Қуръон парламенти"; Эрон мусулмонлар ассамблеясида тинчликни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди
(last modified Mon, 23 Sep 2024 12:33:13 GMT )
сентябр 23, 2024 17:33 Asia/Tashkent
  • "Ислом оламининг Қуръон парламенти"; Эрон мусулмонлар ассамблеясида тинчликни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди

Эрон Ислом маданияти ва алоқа ташкилоти раиси Москва шаҳридаги Халқаро мусулмонлар форумининг 20-йиғилишида Муқаддас китобимиз тинчлик ва дўстлик тимсоли экан, мусулмон давлатлари ҳамкорлиги билан тинчликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ислом оламининг Қуръон парламентини ташкил этишни таклиф қиламан деб айтди.

Эрон Ислом  маданияти ва алоқа ташкилоти раиси Муҳаммадмаҳди Имонийпур 48 мамлакатдан дин арбоблари иштирокида ҳамда бирлик-ваҳдат ҳафтаси ва Ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ таваллудлари муносабати билан  Москва шаҳридаги Халқаро мусулмонлар форумининг 20-йиғилишида мазкур форум ислом мазҳаблари яқинглашувини мустаҳкамлаш ва тинчликни кучайтириш учун қимматли имкониятдир деб таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  йиғилишда Имонийпур шунингдек  сионистик режимнинг Фаластиннинг мазлум халқига нисбатан содир этаётган жиноятларини кескин қоралаб, Ғарб давлатлари ва АҚШнинг сионистлар жиноятларига нисбатан сукут сақлаши уларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича икки стандартли позициясининг кўрсаткичидир деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида бу даврда ислом уламолари ва дин пешволари зиммасига катта масъулият юклангани яъни маърифат соҳасида ҳам, фактларни баён этишда ҳам, адолатли тинчликни ўрнатишда ҳам масъулияти болигини эълон қилди.

Бундай музокаралар натижалари хусусан Ғазо сектори каби инқирозга учраган ҳудудларда адолатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш учун асос бўлиши мумкин деб умид қилди Имонийпур.

Мазкур йиғилиш Москва шаҳридаги жомеъ масжидида турли ислом давлатларидан диний, сиёсий ва маданий арбоблар ва уламолар иштирокида бўлиб ўтди.