Эрон мамлакати БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Ғазо ва Ливанга қарши тажовузларга қатъий жавоб беришни талаб қилди
(last modified Thu, 26 Sep 2024 12:05:32 GMT )
сентябр 26, 2024 17:05 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Ғазо ва Ливанга қарши тажовузларга қатъий жавоб беришни талаб қилди
    Эрон мамлакати БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Ғазо ва Ливанга қарши тажовузларга қатъий жавоб беришни талаб қилди

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишда сионистик режимнинг Ғазо ва Ливанга қарши тажовузи ва жиноятларига бу кенгаш қатъий жавоб бериши кераклигини айтди.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Аббос Ироқчи бугун эрталаб БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида, бу кенгаш халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ҳуқуқий масъулиятни ўз зиммасига олиш кераклигини таъкидлаб, агар бу амалга ошмаса, минтақа уруш ва кенг миқёсли можаро хавфи остида қолади деб огоҳлантирди.

Сионистик режимни қўллаб-қувватловчилар ва ёрдам берувчилар айниқса АҚШ ва Британия босқинчи сионистик режимнинг давомли тажовузини кеч бўлмасдан туриб олдини олиш учун ҳуқуқий ва маънавий жавобгарликка эга деб изоҳлади Ироқчи.

У шунингдек деди: босқинчи  апартеид режимнинг жиноятлари ва геноциди жавобсиз қолмаслиги керак, чунки бу инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид намуналарини давом эттииришга бу режимни янада юзсиз бўлишига олиб келади. 

Эрон ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида бутун дунё кузатмоқда ва тарих БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бугунги кунда нима қилаётгани ва ёки қилмаслигига қараб баҳо беради деб маълум қилди.

Ироқчи шунингдек Ғазода Фаластин халқига қарши давом этаётган геноцид уруши, Сурия ва Ливанга қарши асоссиз тажовузлар, Эрон Ислом Республикаси дипломатик объектларига қилинган террор ҳужуми, Теҳронда ҲАМОС ҳаракати сиёсий етакчисининг террор этилишининг барчаси сионистик режимнинг тинчлик ва инсон ҳуқуқларини қадрламайдиган террор ташкилоти сифатидаги асл моҳиятини кўрсатмоқда деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ