ноябр 26, 2016 19:21 Asia/Tashkent
  •  Эрон армиясининг денгиз флоти ҳозирга қадар 49 та ҳарбий флотилияни озод сувларга сафарбар этган

Эрон армиясининг денгиз кучлари қўмондонининг айтишича, Эрон ислом жумҳурияти армиясининг денгиз флоти ҳозирга қадар 49 та ҳарбий флотилияни озод сувларга сафарбар этган

Эрон армиясининг денгиз кучлари қўмондонининг айтишича, Эрон ислом жумҳурияти армиясининг денгиз флоти ҳозирга қадар 49 та ҳарбий флотилияни озод сувларга сафарбар этган. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон армиясининг денгиз кучлари қўмондони Адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий шанба куни денгиз флоти куни муносабати билан чиқиш қилиб шундай айтдики, ушбу денгиз кучлари ҳозирга қадар 49 та флотилияни озод сувларга хизмат сафарига жўнатган. Унинг қўшимча қилишича, Эрон денгиз кучлари биринчи бор Жанубий Африкада Дурбон портидан Атлантика океани кесиб ўтади ва Адан кўрфазида ҳамда Шимолий Атлантикада хавфсизликни таъминлайди. Армия денгиз кучлари қўмондонлари олдида чиқиш қилган адмирал Сайёрийга кўра, мазкур денгиз кучлари Эрон халқининг денгиз соҳасидаги иқтидор тимсолидир. Сайёрийнинг таъкидлашича, Эрон армияси денгиз кучлари ҳозирга қадар 3800 дан кўпроқ тижорат ва нефт ташийдиган кемаларни озод сувларда конвойлик қилиб кузатиб борган ва ушбу йўналишда хавфсизликни таъминлаган.    

Ёрлиқ