Эрон президенти: Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик минтақа тараққиёти ва иқтисодий ўсишига мос келади
(last modified 2024-10-01T12:04:48+00:00 )
октябр 01, 2024 17:04 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик минтақа тараққиёти ва иқтисодий ўсишига мос келади
    Эрон президенти: Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик минтақа тараққиёти ва иқтисодий ўсишига мос келади

Эрон президенти Эронни минтақанинг транзит ва газ марказига айлантириш келишувини Теҳрон ва Москва ўртасида ҳар икки томон манфаатларини таъминлаш ҳамда барқарор ривожланиш, яқинлаушв ўсиши ва минтақада иқтисодий ривожланиришни яратиш йўлидаги қўшма ҳамкорликнинг ажойиб намунаси деб ҳисоблади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон Ислом респубикаси президенти Масъуд Пизишкиён кеча Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувида Эрон ва Россия ўртасида дипломатик делегациялар алмашинуви икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқалар ва муносабатларнинг ривожланишига олиб келган ҳамда келишувларни амалга оширишни тезлаштириш мақсадида ҳамкорликни кучайтиришга тўхталиб, Эрон ва Россиянинг муҳим қўшма лойиҳалари амалга оширилса, улар ҳар икки давлат учун золимона санкциялар билан шуғулланиш соҳасида катта имкониятлар яратади деб қўшимча қилди.

Пизишкиён шунингдек АҚШнинг бир томонламлигига қарши туриш учун Эрон, Россия ва Хитой каби мустақил давлатларнинг қудратини ошириш учун БРИКС ва ШҲТ каби халқаро ташкилотлар асосида минтақавий  ҳамкорликка ҳам эътибор қаратиб, АҚШнинг бевосита кўмагида ва минтақада АҚШ  мавжудлигини кенгайтиришга замин яратиш мақсадида содир бўлаётган жиноятларнинг кучайиши ва сионистик режим томонидан кескинлик яратилиши минтақадаги давлатлар ва халқлар манфаатларига умумий таҳдиддир деб эълон қилди .

Учрашувда Россия Бош вазири ҳам бу мамлакат президенти Владимир Путиннинг  саломини етказар экан, дунёнинг барча мамлакатлари манфаати йўлида янги дунё тартибини рўёбга чиқариш учун Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликник кенгайтриш зарурлигини маълум қилди.

Россия Бош вазири Мишустин ҳам АҚШ кўмагида минтатқада /Ғарбий Осиё/ кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдириб, АҚШ дунёнинг турли қисмларида кескинлик ва можароларнинг кучайишини қўллаб-қувватлаш орқали ўз манфаатларини таъминлашга интилади, мустақил давлатлар  жумладан Эрон ва Россия ҳам бу каби ҳаракатларга қарши ҳамкорликни тезлаштириши керак деб таъкидлади.

Ёрлиқ