Эрон президенти сионистик режим бош вазири - Нетаняҳуга хитобан: Эрон ҳар қандай таҳдидга қарши қатъий туради
(last modified 2024-10-02T06:25:37+00:00 )
октябр 02, 2024 11:25 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти сионистик режим бош вазири - Нетаняҳуга хитобан: Эрон ҳар қандай таҳдидга қарши қатъий туради
    Эрон президенти сионистик режим бош вазири - Нетаняҳуга хитобан: Эрон ҳар қандай таҳдидга қарши қатъий туради

Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга хитобан Эрон ҳар қандай таҳдидга қатъий қарши туради деб таъкидлади.

Эрон телерадиокоманиясининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Масъуд Пизишкиён  X ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчи аккаунтида шундай ёзди:  қонуний ҳуқуқларга асосланиб, Эрон ва минтақа учун тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида сионистик режимнинг тажовузларига қатъий жавоб берилди.

Масъуд Пизишкиён шунингдек бу ҳаракат Эрон манфаатлари ва фуқароларини ҳимоя қилиш эди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида Нетаняҳу билиши керакки, Эрон урушаётган эмас аммо у ҳар қандай таҳдидга қатъий қарши туради. Бу бизнинг кучимизнинг фақат бир бурчагидир. Эрон билан зиддиятга тушманг деб  эълон қилди.

Айтиш керакки, мазкур амалиёт Эроннинг БМТ Низомига асосан қонуний ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига мувофиқ, сионистларнинг баъзи ҳаво ва радар базалари , қаршилик етакчиларига хусусан шаҳид Исмоил Ҳания ва Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ҳамда Ҳизбуллоҳ ҳарбий қўмондонлигига, Фаластин Исломий қаршилик кўрсатиш қўмондонларига қарши фитна ва террорни режалаштириш марказларига қарши амалга оширилди.

Ёрлиқ