Исроил режими Эроннинг қасос операциясига жавоб қайтарса нима бўлади?
Эрон Ислом республикаси миллий ва ҳарбий амалдорлари ва масъуллари Эрон Ислом инқилоби қўриқчилар корпусининг ракета ҳужумига сионистик режимнинг эҳтимолий аксиламали ҳақида огоҳлантиришди.
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий сионистик режими раҳбарларини агар бу режим Эроннинг суверенитети ва ҳууддий яхлитлигига қарши чора кўрса, "Содиқ 2" амалиёти бир неча баробар катталик билан такрорланиди ва барча сионистик режим инфратузилмаларига зарба берилади деб огоҳлантирди.
Эрон қуролли кучлари Бош қўмондони генерал Абдураҳим Мўсавий ҳам агар сионистик режим яна бир жиноят содир этса Эроннинг кецинги жавоби бир неча баробар кучлироқ бўлади деб таҳдид қилди.
Эрон Мудофаа вазири Азиз Насирзода ҳам " Содиқ 2" амалиёти бутунлай қонуний ва халқаро қонунларга мувофиқ, аммо сионистик режим жаовб қайтарса ва журъат қилса, Эроннинг ҳаракатлари жуда оғир бўлади деб маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ҳам Эрон амалиёти тугади аммо агар сионистик режим қўшимча жавоб беришга қарор қилса, шунда Эрон кучлироқ жавоб қайтаради деб эълон қилди.