Эроннинг ракета ҳужумлари сионистик режимнинг террорчилик ҳаракатларига жавоб бўлди
Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Эроннинг геноцидчи сионистик режимга қарши ракета ҳужумлари бу режимнинг ўтган икки ойдаги тажовузкор ва террорчилик ҳаракатарига зарур ва муносиб жавоб бўлди деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний кеча БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғарбий Осиё минтақасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ фавқулодда йиғилишида, Эроннинг узоқ давом этган ўзини чеклашдан сўнг ўзининг қонуний мудофаа ҳуқуқини таъкидлагани ҳамда Теҳрон ҳукуматнинг минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка масъулият билан ёндашганидан далолат беради деб маълум қилди.
Эроннинг БМТдаги элчиси сионистик режим Ғазо бўлгасида тинчлик ҳамда ўт очишни тўхтатишни истамаслигига тўхталиб, АҚШ, Британия ва бошқа баъзи Ғарб давлатларининг сионистик режимга чексиз ёрдам кўрсатиши бу тажовузкор террорчи режимига ҳар қандай ёвуз ҳатти-ҳаракатларини амалга ошириш учун ўз навъидаги лицензия ва рухсат берди деб қўшимча қилди. У сўзларининг бошқа қисмимда сионистик режим халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланганини таъкидлаб, инқирозли вазиятнинг янада кучайишига йўл қўймасликнинг ягона йўли Исроил режимининг Ғазо ва Ливанга қарши урушини тўхтатишдир деб изоҳлади.
Эрон сионистик режимни Эрон хавфсизлиги ва ҳаётий манфаатларига қарши ҳар қандай кенг тажовукор ҳаракатлари ҳақида қатъий огоҳлантиради деб таъкидлади БМТаги Эрон элчиси.
Ирвоний шунингдек сионистик режимнинг урушқоқлиги АҚШнинг ҳарбий ва сиёсий ёрдамига боғлиқлиги ҳақида гапириб, АҚШ ўтган 7 октябрдан бери сионистик режимга шунчалик кўп қурол жўнатдики, Пентагон жиҳозларни етказиб бериш учун етарли юк самолётларини олишда муаммога дуч келмоқда деб аниқлик киритди.