Эрон Ислом республикаси касалхоналар қуриш бўйича дунёда етакчи давлатлардан биридир
Эрон Ислом республикасининг шаҳид Биҳиштий номидаги тиббиёт фанлари университети ректори Эронда шифохонларни қуриш, жиҳозлаш ва таъмирлаш соҳасида жуда яхши чора -тадирбар кўрилганини маълум қилди.
Эроннинг шаҳид Биҳишитй номидаги тиббиёт фналари университети ректори Алиризо Золий Эрон Ислом республикаси шифохона қурлиши соҳасида дунёнинг етакчи давлатлардан бири бўлиб, мамлакатда бу соҳадаги муҳандислар юқори техник билимга эга деб таъкидлади. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эроннинг шаҳид Биҳиштий номидаги тиббиёт фанлари университети ректори ўз сўзларида Эронда 1100 тага яқин фаол шифохона мавжуд бўлиб, уларнинг 70 фоизи давлат шифохоналаридир деб эълон қилди.
Айтиш керакки, Эрон Маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазирлиги ўз ҳисоботида айни пайтда Ироқ, Афғонистон, Покистон, Арманистон, Тожикистон ва Форс Кўрфазининг жанубий чегарасидаги мамлакатлар жумладан Уммон ва Баҳрайн фуқаролари Эронга соғломлаштириш ва даволаш учун энг кўп ташриф буюрадилар деб эълон қилди.