Ашхободда Эрон ва Ўзбекистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sat, 12 Oct 2024 08:55:47 GMT )
октябр 12, 2024 13:55 Asia/Tashkent
  • Ашхободда Эрон ва Ўзбекистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Ашхободда Эрон ва Ўзбекистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Машҳур туркман шоири Махдумқули Фароғий таваллудиниг 300 йиллиги муносабати билан ўтказилган ““Замон ва цивилизациялар ўзаро алоқаси – тинчлик ва тараққиёт асоси” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Эрон ва Ўзбекистон президентлари учрашдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча тушдан кейин Туркманистонга сафари чоғида Эрон Ислом  республикаси президенти доктор Масъуд Пизишкиён Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлилк бўйича қўшма комиссия ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Эрон президенти Эрон мамлакатининг Ўзбекистон билан ҳамкорликларни ҳар томомнлама ривожлантиришга тайёрлиги ҳақида гапириб, илмий ишлаб чиқариш ва маданий соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришмиз мумкин деб эслатди.

Эрон президенти ўзбекистонлик ҳамкасбини Теҳронга таклиф қилар экан, Эроннинг илмий ва саноат соҳаларидаги имкониятлари қўшма ҳамкорликни ривожлантириш учун асосий ўқ бўлиши мумкин деб маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам эронлик ҳамкасби билан учрашувдан мамнунлигини билдириб уни Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилар экан, тезроқ икки давлат ўртасида қўшма комиссия тузиш ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради деб айтди.

Эрон Ислом республикасининг илм-фан ва саноат соҳаларидаги юксак мавқеига ишора қилган Мирзиёев, шунингдек биз Эрондан илм-фан, маданият, таълим ва саноат соҳаларида ёрдам олмоқчимиз деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ