Эрон сионистик режим ҳаво ҳужумидан мудофаа тузумида қандай қилиб заиф нуқтани аниқлади?
Инглиз тилида босиладиган “Daily Telegraph” газетаси Эрон Ислом республикасининг Исроил режимига қарши ракета амалиётига тўхталиб, Эроннинг кейинги ҳаракатлари ҳалокатли бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Британиянинг Daily Telegraph газетаси ўз хабарида, Эрон "Содиқ ваъда 2" амалиётини амалга ошириш орқали сионистик режимнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига кириш имкониятига эга эканлигини кўрсатди деб ёзди.
Порс тудей сайтининг хабарига кўра, Дейли Телеграф шунингдек экспертлар Ғарбий Осиё минақасида уруш авж олан тақдирда Исроил режими Эрон ракета ҳужумларининг кўпроқ тўлқинларидан ўзини ҳимоя қила оладими ёки йўқлигини аниқлашга астойидил ҳаракат қилмоқда деб қўшимча қилди.
Видеодан кўриниб турибтики, Исроил режими ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ёки ракеталарга қарши мудофаа тизими катта ҳажмдаги ракеталарни тутиб олиши учун етарли деб изоҳлади Дейли телеграфф экспертларга таяниб.
Экспертларга таяниб тарқатган бу ҳисобот давомида келтирилишича,: дрон ҳужумларининг кучайиши сиоинстик режим ҳаво мудофаасининг мумкин бўлган кучсизлиги ёки заифлигини очиб берди деган хавотир бор.
Мазкур нашрга кўра, Эрон ва унинг иттифоқчилари томонитдан мувофиқлаштирилган кенг кўламли ракета ҳужуми Исроил режимининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларни мағлуб этиши ва бу режимни енг миқёсда ҳалоктага олиб келиши келиши мумкин.