Эрон парламентининг аёл депутати: сионистик режим болалар ва аёлларни сунъий интелект қуроллари билан нишонга олмоқда
(last modified 2024-10-14T11:53:38+00:00 )
октябр 14, 2024 16:53 Asia/Tashkent
  • Эрон парламентининг аёл депутати: сионистик режим болалар ва аёлларни сунъий интелект қуроллари билан нишонга олмоқда
    Эрон парламентининг аёл депутати: сионистик режим болалар ва аёлларни сунъий интелект қуроллари билан нишонга олмоқда

Эрон Ислом республикаси паламентининг Халқаро парламентлараро иттифоқидаги аёл вакили сиоинстик режим ақлли қуроллар билан аёллар ва қизларнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда деб таъкидлади.

Адолат ва барқарор тинчликни таъминлаш орқали аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш мақсадида Женева шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқи  Хотин-қизлар ассамблеясининг 38-йиғилишида Эрон парламенти аёл вакили Илҳом Озод ўз сўзларида,  биз сунъий интелектда аёлларни кўпроқ иштирок этиши ҳақида гапирар эканмиз, босқинчи ва геноқдчи сионистик режим болалар. аёллар ва қизларни ўлдириш учун сунъий интелектга асосланган қуроллар ва ақлли технологиялардан фойдаланмоқда де эълон қилди.

Эрон парламентининг ушбу аёл вакили, Исроил режими сунъий интелектдан геноцид қилиш учун фойдаланишини қоралаб, бошқа давлатларни ҳам бу жиноятларни қоралашга чақирди.

Эрон аёллар ҳуқуқлари масаласига, аёллар ва қизларга тенг имкониятлар тақдим этишига катта аҳамият беради. Бизнинг фикримизча, ҳар қандай пайдо бўлган ҳодисада аёллар ва қизларнинг ҳуққлари билан боғлиқ масалалар эътиборга олиниши керак. Шундай экан, бу масалани сиёсатда аниқ ва равшан тарзда қўллашимиз учун ноаниқ тушунчалардан воз кечишимиз, аёллар ва қизларни алоҳида тилга олишимиз керак деб қўшимча қилди  Илҳом Озод хоним..

Ёрлиқ