Эронлик жасорат; ОАВ ва ижтимоий тармоқлар Эрон парламенти раисининг ўзига хос ҳаракатидан ҳайратга тушиб уни мақташди
(last modified 2024-10-14T12:03:34+00:00 )
октябр 14, 2024 17:03 Asia/Tashkent
  • Эронлик жасорат; ОАВ ва ижтимоий тармоқлар Эрон парламенти раисининг ўзига хос ҳаракатидан ҳайратга тушиб уни мақташди
    Эронлик жасорат; ОАВ ва ижтимоий тармоқлар Эрон парламенти раисининг ўзига хос ҳаракатидан ҳайратга тушиб уни мақташди

Эрон парламенти раиси сионистик режимнинг Ливанга шафқатсиз ҳужумлари ўртасида ўзи минган самолётни Ливанга жўнатиши ва Байрутга қўнишдаги дадил ҳаракати таҳлилчилар ва ОАВ эътиборини Тел-авив таҳдидларига қарши Эрон расмийларининг жасоратига қаратди.

Араб тилидаги CNN канали Эрон парламенти раиси Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбарининг хабари билан Байрутга келди. Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф уни олиб кетаётган самолётни ўз қўли билан бошқариб, Ливан аэропортига қўнди деб ёзди.

Эрон парламенти раисини оли кетаётган самолёт Ливанга парвоз қилгани ҳақидаги хабар билан бир вақтда, Ал-Жазира сайти ушу самолётни Муҳаммадбоқир Қолибоф бошқаргани акс этган видеони нашр этди. Бу тармоқ Эрон парламенти  раиси самолётни Байрутга йўналтирди сарлавҳали хабарни тарқатди.

Monte-Karlo янгиликлар сайтига кўра Эрон парламенти спикери Ливанга сафари чоғида самолётга шахсан раҳбарлик қилди ва Исроил томонидан  Байрутга энг оғир ҳужуми содир бўлган жойга ташриф буюрди. Таниқли араб ОАВларидан ташқари ,X платформасидаги араб тилида сўзлашувчи фойдаланувчилар ҳам бу жасоратли ҳаракатга муносабат билдиришди.

Ироқлик эксперт Аббос Ал-Ардавий ҳам бу хусусда араблар чуқур уйқуда ётган бир пайтда, Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  Эрон раҳбарияти ва халқининг хабарини Байрутга етказди, де маълум қилди.  Араб тилидаги Факснюс сайти ҳам Байрут аэропортига энг муҳим қўниш Қолибоф самолётининг қўнган пайти эди. Ҳолбуки, Байрутнинг жануб чеккалари осмонида тутун устунлари кўриниб турарди деб ёзди.

Ёрлиқ