Эроннинг саратонга қарши янги доруси: умрни узайтиради, соқ тўкилмайди ва вазн юқотмайди
Эрон Ислом Республикасининг билимга асосланган компанияси саратон касаллигига чалинган беморларнинг умрини узайтирадиган мақсадли саратонни даволаш дори воситаларининг янги авлодига эришди.
Эроннинг билимга асосланган компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Али Оқожоний,бу йил биз антикор дори воситаларнинг жуда янги авлодига эришдик, бу олдин фақат Британия компанияс монополиясида эди деб маълум қилди.
Порс тудей сайтига кўра, Али Оқожоний, ўз сўзларида, мазкур дори "Tedroks" номи билан аталган ва кўкрак саратони ва баъзи ошқозон-ичак саратони учун ишлатилади. Бу дори саратон билан оғриган беморларнинг умрини бир неча марта ошириши мумкин ва даволаниш мақсадли бўлганлиги сабабли, танага кичикроқ доз юборилади ва бу бизни саратон дори *-дармонларининг соч тўкилиши ва ёки вазн юқотиш каби умумий ножўя таъсирларини йўқ қилади ва натажада биз юқори самарадорликка гувоҳ бўламиз деб қўшимча қилди.
Бу дори саратоннинг қайтишини сезиларли даражада олдини олиши ҳақида гапирган Эроннинг билимга асосланган компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери ҳозирда биз ушбу препаратни оммавий ишлаб чиқариш босқичидамиз ва унинг нархи хорижий бренд нархидан 10 баробардан кам. Мазкур дорининг хорижий намунасининг нархи 3000 долларни ташкил қилади ва биз уни 200 долларга таклиф қиламиз деб аниқлик киритди.