Генерал Қооний Ғарб ОАВларининг сохта иддаолари ва психологик урушини барбод қилди
(last modified Thu, 17 Oct 2024 12:40:32 GMT )
октябр 17, 2024 17:40 Asia/Tashkent
  • Генерал Қооний Ғарб ОАВларининг сохта иддаолари ва психологик урушини барбод қилди
    Генерал Қооний Ғарб ОАВларининг сохта иддаолари ва психологик урушини барбод қилди

Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони оммавий маросимда қатнашиб Ғарб ОАВларининг руҳий ва психологик урушини бутунлай барбод қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Tehran Times халқаро газетаси генерал Исмоил Қооний  ҳақида Ғарб ОАВларининг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилган мақоласида, холислик ва ҳаллолик масъулияти журналистиканинг устунидир  ёки ҳеч бўлмаганда шундай дейилади. Аммо Ғарб ОАВларида сионистик режимнинг очиқ тарафдорлиги ва унинг манфаатларига сўзсиз содиқлиги ҳар қачонгидан ҳам кўзга кўринади деб ёзди.

Ғарб ОАВлари инсониятга қарши тасаввур қилиб бўлмайдиган ишларни амалга ошираётган тузум юзини оқлашда фаол иштирокчиларга айланди. Бир пайтлар журналист этикасининг озгина қисми билан чегараланган бу шармандали тенденция энди янгиликларни тўғридан-тўғри сохталаштиришга уринмоқда. Ўтган йил очиқ ва такрорий ёлғонлардан қочишнинг оддий тамойилидан ҳам воз кечилди.

Ҳижрий-шамсий 1402-йилнинг 15-меҳридан бери интернет ҲАМОС ҳаракати, фаластинликлар, ливанликлар ва ҳатто эронликлар ҳақидаги сохта хабарларга тўладир. Бундай сохта хабарлар ва хулосалар орасида ҲАМОС ҳаракати томонидан исроиллик чақалоқларнинг бошини кесиб ташлаш, Ал-Арабия Ал Аҳли касалхонасини бомбалаш, тинч аҳоли жойлашган мудофаа қалқони сифатида фойдаланиш каби даҳшатли даъволар бор. Аммо ҳато бу асоссиз ва ёмон ривоят ва хабарлар ҳам Ислом Инқилоби  қўриқчилари корпусининг Қудс кучлари қўмондони қаердалиги ва соғлиги ҳолати ҳақида сўнгги ҳафталарда эшитилган беъмани даъволарга нисбатат мантиқий туйилиши мумкин.

Шунингдек дастлаб,  генерал Исмоил Қоонийнинг сионистик режимнинг  Байрут жанубидаги турар-жой биносига уюштир ҳужумида Ҳизбулоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насрулоҳнинг шаҳид бўлиши билан шаҳид бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси бу ҳужумда юқори мартабали қўмондонларидан бири генерал Аббос Нилфурўшон ҳам шаҳид бўлганини тасдиқлади.

Сионистик режимнинг ушбу ҳужуми қурбонларининг жасадлари аниқлангач, Ғарб ОАВлари янги тўлқинини эълон қилди. Улар генерал Қооний бу ҳужумда оғир жароҳат олган аммо тирик қолганини даъво қилишди. Кейинчалик бу сохта хабар Қудс кучлари қўмондони  Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ироқчининг Байрутга қисқа бўлган сафарида,  самолётида Теҳронга қайтиб келгани ҳақидаги даъво билан мустаҳкамланди

Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг юқори мартабали амалдори ниҳоят Исмоил Қоонийнинг соғлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди ва унинг шаҳид бўлганини ёки жароҳатланганини қатъийн рад этганида, Ғарб ОАВлари навбатдаги ёлғон тўқишга мажбур бўлди. Бир сафар хаёлий воқеа Қатар ҳукумати ҳомийлик қилаётган Британияда жойлашган Middle East Eye янгиликлар сайтида жой олди.

Қаршилик куларига қарши душманона позицияси билан танилган ироқлик журналист меҳр ойиниг 18 куни " Теҳрон, Байрут ва Бағдоддаги ўнта манба Қооний ҳимоя остида экан ва Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг ўлдиришига олиб келган разветка маълумотларни бўлишдаги роли учун сўроқ қилинаётгани" ҳақида даъво қилди.

Бошқа ОАВ ҳам бир қадам олдинга ўтиб, Исмоил Қооний сўроқ пайтида " юрак хуружи" га учраганини даъво қилишди Аммо икки ҳафта ичида ўлдирилгани, яралангани ва ҳисбга олингани хабар қилинан қўмондон сешанба куни оммавий маросимда пайдо бўлди.

Қудс кучлари қўмондони Исмоил Қооний  шаҳид Нилфурўшоннинг жаноза маросимида Ислом Инқилоби қўриқчилари корпусидаги  ҳамкасблари ва бошқа Эрон расмийлари билан иштирок этди ва утуналй соғлом ва хотиржам кўринди. У намоз ўқиётган ва бошқа томошобинлар билан гаплашаётганида кўринди ва сўнги кунларда Ғарб ОАВлари томондан айтилган барча даъволар асоссизлиги исботланди.

Ғарб ОАВАлари нима қилади?

Генерал Исмоил Қооний ўзидан олдин қўмондон генерал шахид генерал Сулаймоинй каби омма олдида камроқ кўриниб туриши ва ОАВ билан алоқа қилмаслиги билан танилган. Унга ўхшаганлар одатда Эроннинг барча даражадаги расмийлари  иштирок этадиган расмий тадбирдарда кўринади. Аммо Ғарб ОАВлари унинг " узоқ вақт давомида жамоатчиликка эътибордан четда қолганини" таъкидлаб, унинг қаерда эканлигига шубҳа уйғотишга урингани бошидан кулгули эди.

Ғарбий Осиё бўйича эксперти Сайидризо Садр-ал-Ҳусейний ҳам ўйлаймкнки. Ғарб ОАВлари қаршилик кучларни руҳий ва психологик тушкунликка тушириш билан бирга, сионистик режим ва АҚШ разветка хизматлари билан ҳамкорликда Қооний ва унинг фаолиятини кузатиб боришга уринди, чунки Қудс кучлари қўмондонлари ҳақида маълумот тўплаш жуда қийин деб таъкидлади.

Бу эксперт жосуслик идоралари билан бундай тез-тез ва яқин ҳамкорлик Ғарб ОАВнинг обрусига қайтарилмас даражада путур етказилишдан огоҳлантирди /Аллақон бошланган жараён./

Ғарб ОАВларига нисбатан жамоатчилик ишончи тезда пасайиб бормоқда. Бир пайтлар ишончли ахборот манбалари  ҳисобланган  Reuters ваThe New York Times каби ОАВ  воситалари энди  ҳақиқатни бузиб кўрсатишга мойиллиги туфайли тобора кучайиб бораётган шубҳаларга дуч келмоқда. Уларнинг  ривоятлари ва қарашларини кўп-кўрона қабул қиладиган кунлари ўз ниҳоясига етди, чунки муқобил ахборот манбаларини излаётгалар сони ортиб бормоқда.