Ислом Инқилоби олий раҳбари: сионистик режим ўз ҳисоб-китобларида хатога йўл қўйди
(last modified Sun, 27 Oct 2024 11:36:08 GMT )
октябр 27, 2024 16:36 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: сионистик режим ўз ҳисоб-китобларида хатога йўл қўйди
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: сионистик режим ўз ҳисоб-китобларида хатога йўл қўйди

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий, сионистик режим бошлиқлари Эрон Ислом Республикаси хусусидаги ҳисоб-китобларида хатога йўл қўйди, чунки Эрон ёшлари ва халқининг қадратини, қобилиятини, ташаббусини ва жасоратини ҳали билмайди ва тушуна ҳам олмаган деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар беришича,  Ислом Инқилобининг олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун хавфсизлик шаҳидларнинг минглаб ҳурматли оилалари билан учрашувида, ёвуз сионистик режимнинг Ғазо ва Ливанда энг шафқатсиз ҳарбий ва уруш жиноятларини содир этишдаги давомли ҳаракатларига ишора қилиб, бу ёвуз режимга қарши глобал коалиция тузишга чақирдилар.

Инқилоб раҳбари бу учрашувда кеча 26 октябрь куни эрта тонгда сионистик режимнинг қабиҳ ва тажовузкор ҳаракати ҳақида ҳам улар йўл қўйган бу хатога кесак,  ўзлари аниқ мақсадлар билан уни бўрттириб кўрсатишмоқда, аммо уни кам ва бу ҳеч нарса эмас эди ва муҳим эмас эди дейиш ҳам нотўғри деб буюрдилар

Абатта, ишнинг сифати ҳокимият томонидан  тўғри аниқлаб, улар  Эрон халқи ва ёшлари ким бўлганини ошкор этиш учун мамлакат ва миллат манфаатига мос бўлган нарсани амалга оширириши керак деб изоҳладилар Оятуллоҳ Хоманаий.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги даҳшатли жиноятлари, жумладан ўн минг бола ва ўн мингдан ортиқ аёлнинг шаҳид бўлиши, энг шафқатсиз  уруш жиноятга мисол бўлганига тўхталиб, ҳукуматлар ва БМТ каби халқаро ташкилотларнинг Ғазо ва Ливандаги бу режим жиноятлари билан шгуғуллага олмаганини қаттиқ танқид қилар экан, урушнинг қонун-қоидалари ва чегаралари бор урушларда ҳамма чегаралар бузилмайди, аммо босиб олинган ҳудудларни бошқараётган жиноий тўда барча чегара ва қоидаларни оёқ ости этмоқда деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқа қисмида ҳукуматлар, хусусан, исломий ҳукуматларнинг жиноятси режимга қарши туришини ва бу жаллод режимга қарши глобал коалиция тузишни зарур эканлигини тилга олиб, қарши туриш иқтисодий ёрдамни тўхтатиш дегани эмас, чунки ўз-ўзидан кўриниб турибтики, зўравон режимга ёрдам бериш энг хунук ва энг каттта гуноҳлардан бири бўлса-да, тик туриш  энг шафқатсиз ҳарбий жиноятларни содир этаётган ёвуз режимга қарши глобал сиёсий, иқтисодий ва керак бўлса, ҳарбий коалиция тузиш демакдир деб қўшимча қилдилар.

У киши шунингдек, хавфсизлик шаҳидларнинг ҳурматли оилаларига мурожаат қилиб, бу шаҳидларни тўғрилик йўлидаги энг яхши шаҳидлар қаторига  киритиб, жамиятнинг барча ишларида ва одамлар ҳаётининг турли жабҳаларида хавфсизликнинг асосий аҳамияти ҳақида ҳам гапириб, фақат кучли Эрон мамлакат ва миллат хавфсизлиги ва тараққиётини таъминлай ва кафолатлай олади. Шундай экан, Эрон барча иқтисодий илмий-сиёсий -мудофаа ва бошқарув жабҳаларда кундан -кунга кучайиб бориши керак деб таъкидладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий миллий куч Эронда хавфсиз бўлишнинг ягона йўли эканлигини ҳам айтиб, мамлакат ва жамият тарақиётни таъминлаш учун Эрон барча иқтисодий, илмий, мудофаа, сиёсий, бошқарув ва бошқа жабҳаларда кучли бўлиши зарур деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ