Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги 5 миллиард долларлик товар айирбошлаш истиқболидан Эроннинг анор етиштириш бўйича 3 чи ўринга кўтарилганигача
Эрон Ислом республикасининг қўшни давлатлар билан савдо айланмасининг 23 фоизга ўсиши, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги 5 миллиард долларлик савдо ҳажми истиқболлари ҳамда Эроннинг анор етиштириш бўйича дунёда 3 -ўринни эгаллаши Эроннинг сўнгги 24 соатдаги энг сўнши ва энг муҳим иқтисодий хабарларидандир.
Эрон Ислом республикаси савдони ривожантириш ташкилотининг Марказий Осиё, Кавказ, ва Россия бўлими раиси Акбар Гадорий, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги 5 миллиард долларлик савдонинг узоқ муддатли истиқболларини белгилаб икки мамлакат ўртасида имтиёзли тариф шартномасини имзолаш бўйича дастлабки келишувларни маълум қилди.
Эроннинг савдони ривожлантириш ташкилотининг Марказий Осиё, Кавказ ва Россия бўлими раиси ўз сўзларида Ўзбекистон мамлакати сармоя, саноат ва савдо вазирининг Эронга ташрифи доирасида Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий келишувларга тўхталиб, Теҳрон ва Тошкентнинг савдо айирбошлашини ривожлантиришга интилиши шаклланди. Шу сабабдан, савдо айирбошлаш ҳамжини ошириш мақсадида жорий йилнинг март ойида Эрон мезбонлигида Эрон ва Ўзбекистоннинг 16-қўшма комиссияси бўлиб ўтади деб таъкидлади.
Эрон Ислом республикаси Божхона бошқармасига кўра, жорий йилнинг 7 ойида Эроннинг қўшни давлатлари билан нонефт савдоси 23 фоизга ошиб, 41,1 миллиард долларга етди. Эроннинг қўшни давлатлар билан нонефт савдосининг салмоғи бу даврда 64, 5 миллион тоннани ташкил қилди, 16 фоизга ўсди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу даврда Эрон қўшни давлатлар ўртасида қиймат бўйича энг юқори савдо ҳажми БАА, Туркия, Ироқ. Покистон ва Россия билан амалга оширилган.
Эрон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг боғдорчилик ишлари бўйича раиси ўринбосари Муҳаммадмеҳди Барўмандий ҳам Эронни анор етиштириш бўйича дунёда аҳоли гавжум Ҳиндистон ва Хитойдан кейин 3-чи, аммо аҳоли жон бошига етиштириш бўйича биринчи ўринда эмканлигини эълон қилди.