Эронда сунъий интелект ёрдамида космик технологиялар ривожлантирилади
Эроннинг фазо бўйича мутахассиси масофадан зондлашда келажакдаги катта ўзгаришлардан бири сунъий интелектнинг сунъий йўлдош тасвирлари сифатини яхшилаш учун кенг қўлланилишидир деб айтди
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг космик технологиялар ва космик иқтисодиёт бўйича мутахассиси Аҳмад Сулаймоний Тасним ахборот агентлиги биан суҳбатда сўнгги ойларда кўплаб экспертлар ва сиёсатчиарнинг эътиборини тортган энг муҳим масалалардан бири Эронда турли соҳаларда сунъий интелектдан (AI) жиддий фойдаланишидир. Ҳатто Ислом Инқилоби раҳбари яқинда ёш элита билан учрашувида бу соҳадаги келажакни мамлакатнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида санаб зтдилар деб изоҳади.
Эрон Ислом республикасининг космик технологиялар ва космик иқтисодиёт бўйича мутахассиси шунингдек, сунъий интелект космик саноатини ўзгартириш потенсиалига эга ва кенг кўламли соҳаларда, жумладан массив сунъий йўлдош маълумотларини бошқариш ва таҳлил қилиш, сунъий йўлдошларни аниқ ва автоматик бошқариш, космик миссияларни оптимал режалаштириш, учириш хавфсиз башорат қилиш ва камайтириш , сунъий йўлдошларни сезиш ва роботларни ишлаб чиқишда тасқирлашда асосй рол ўйнайди. Халқаро чекловлар ва санкцияларга қарамай, Эрон Ислом респубилиси масофадан зондлаш сунъий йўлдошлари ва тадқиқот йўлдошларини ишлаб чиқишда кенг кўламли муваффақиятларга эришган. "Хайём" сунъий йўлдоши, ҳам юқори аниқликдаги тасвирлаш қобилиятига эга бўлган янги Эрон сунъий йўлдошларидан биридир ва бу Эронга табиий ресурсларни бошқариш, қишлоқ хўжалиги ава атроф-муҳит ўзгаришини кузатиш учун масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиш имконини беради деб таъкидлади.
Эроннинг космик саноатида сунъий интелекдан фойдаланишнинг кенг доирасини назарда тутилганига тўхталиб ўтган Аҳмад Сулаймоний сунъий интелект космик технологияларни ривожлантириш тезлиги ва аниқлигини сезиларли даражада ошириш мумкин деб изоҳлади.