Ўзбекистон олий таълим вазири ўринбосари Эрон билан технологик ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидлади
Ўзбекистон Олий таълим, технологиялар ва инновациялар вазири ўринбосари икки мамлакат ўртасида таълим, билимга асосланган технологик маҳсулотлар ва ускуналар алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилиш учун салоҳиятли имкониятлар мавжудлигига тўхталиб ҳамкорлик имкоинятларини ошириш керак деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон делегациясининг 15-нанотехнология кўргазмасига ташриф буюриши билан бир вақтда Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни риожлантириш ташкилоти етакичси Ҳусейн Рузбеҳ Ўзбекистон Олий таълим , технологиялар ва инновациялар вазири ўринбосари Фазлиддин Мўминов билан учрашиб мулоқот қилди.
Рузбеҳ ва Мўминов суҳбати жараёнида илмий соҳада, ўзаро алоқалар ва қўшма ҳамкорликни ривожлантириш, талабалар ва пофессор-ўқитувичлар алмашинуви, билимга асосланган компанияларниг ҳамкорлиги, илмий-техникаваий тадбирларда, хусусан технлогия кўргазмаларида қатнашиш, семинарлар, учрашувлар ва қўшма йиғилишлар ўтказиш, билимлар алмашинувини ривожлантириш, технологик ва ижодий маҳсулотлар ва хизматлар каби муҳим мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги кучли ва бой ижтимоий мавзулар, тарих, маданият ва умумий ўзига хослик, жумладан тури соҳаларда айниқса маданий ва иқтисодий соҳаларда кенг кўламли ҳамкорликни шакллантириш учун асосдир. Ўтмишдаги ана шундай кўплаб умумийликлар муштарак келажакни шакллантиришга замин яратади ва келажак уфқидаги таълим, илмий-техникавий ҳамкорликни белгилаб беради деб таъкидлади, Эронннинг халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти раиси Ҳусейн Рузбеҳ .
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, технология ва инноқациялар вазири ўринбосари ҳам мазкур йиғилишда, Эрон Ислом Республикасининг билим, технология ва билимга асосланган компаниялар соҳасидаги яхши имкониятларини тилга олиб, минтақадаги қудратли ва нуфузли давлат сифатида Эрон билим ва технология соҳасида юқори ва стратегик имкониятларга эга ва бу қобилият Ўзбекистоннинг имкониятлари билан боғлиқ ҳолда икки давлат тараққиёти ва ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин деб умид қилди.