Эрон ТИВ матбуот котиби: халқаро муассасаларнинг сионистик режим жиноятларига қарши ҳаракатсизлиги шармандаликдир
-
Эрон ТИВ матбуот котиби: халқаро муассасаларнинг сионистик режим жиноятларига қарши ҳаракатсизлиги шармандаликдир
Эрон ТИВ матбуот котиби, Ғазо бўлгасидаги фаластинлик қочқинлар турар-жойлари ва чодирларига, жумладан Нусират лагерига ўнлаб фаластинлик бегуноҳ инсонлар, айниқса бегуноқ болаларнинг шаҳид бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган Исроил режимининг шафқатсиз ҳужумларини давом этишини кескин қоралади.
Ғазо шаҳри мудофаа ташкилоти котиби Маҳмуд Бассал ҳам ўз сўзларида, сўнгги 24 соат ичида фаластинлик қочқинларнинг камида тўртта мактаби ва бошпаналари сионистик режим томонидан нишонга олингани ва унинг натажасида 50 киши шаҳид бўлганини маълум қилди.
Саҳоб сайтининг Эрон ТИВ- га иқтибос келтириб хабар қилишича, Эрн Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Исроил Бақоий АҚШнинг сионистик режимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши сабабли халқаро институтлар ва БМТ Хавфизилк Кенгашининг фаластинилкларга қарши давом этаётган геноцидига нисбатан ҳаракасизлигини шармандалик эканлигга тўхталиб, Ғазо бўлгасидаги геноцид ва оммавий қирғинни тўхтатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг шошилинч ҳаракатлари ва мудҳиш жинноятлар содир этаётган босқинчи сиоинстик режим етакчиларини судланишини ва жазоланишини талаб қилди.
Исмоил Бақоий шунингдек, Халқаро жиноий суд томонидан сиоинстик режимнинг юқори мартабали амалдорларини уруш жиноятлари ва инсониятга зид жиноятларига айбналиб, жиноий таъқиб қилиш ва ҳибсга олиш учун чиқарилган қарорларини эслатиб, судга аъзо давлатларнинг ҳибсга олиш тўғрисидаги фармойишларининг бажарилиши учун жавобгарлиги ҳамда барча давлатларнинг умумий халқаро ҳуқуқ доирасида халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига риоя этилиши ва геноциднинг тақиқланишини таъминлаш мажбуриятини ҳам қайд этди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Исроил режимининг геноицдни тўхтатиш ва оммавий қирғинларни тақиқлаш тўғрисидаги Халқаро суд конвенсияга зид ҳаракатлари ва унга эътиборсизлигига ишора қилиб, босқинчи сионистик режимнинг узлуксиз қонун бузишини қимматга тушиши ва уни БМТ нинг суд қарорларини бажаришга мажбур қилиш учун халқаро ҳамжамиятнинг чоралар кўриши зарурлигини ҳам тилга олди.