Пекин шаҳрида Эрон ва ХХР ТИВ раҳбарларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди
(last modified Sat, 28 Dec 2024 12:39:54 GMT )
декабр 28, 2024 17:39 Asia/Tashkent
  • Пекин шаҳрида Эрон ва ХХР ТИВ раҳбарларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди
    Пекин шаҳрида Эрон ва ХХР ТИВ раҳбарларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди

Сайид Аббос Ироқчи сўнгги марта 2019-йилда "Комплекс ҳаракатлар режаси" бўйича қўшма маслаҳат мажлисида қатнашиш учун Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари сифатида Пекинга борганидан 5 йил бўлди, аммо у энди Хитой Янги йили ёки баҳор байрами арафасида Эрон ТИВ раҳбари сифатида бу мамлакатга борган.

Порс тудей сайтига кўра,  Эрон Ислом Респубилкаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи кеча Пекин шаҳрига сафарида хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашиб, мулоқот қилди. Эрон ва Хитой мавзуларида мулоқот ҳамда минтақадаги ўзгаришлар , хусусан Сурия масаласи бўйича  маслаҳатлашув бу суҳбатларнинг асосий ўқларидан бири сифатида бўлди.

Эрон ТИВ раҳбари сафаридан олдин Хитойнинг энг нуфузли нашрларидан бўлган  " Пиплез дейли"  билан суҳбатида бир томонламалик ва зўравонликка қарши туриш учун Теҳрон ва Пекин давлатлари доимо ривожланиш фаровонлик , глобал жануб ва  тарихниг ўнг томонидаги мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорилк  ва дўстлик тарафдорди бўлибқолади деб эълон қилди.

Икки энг қадимги Осиё цивилизацияси сифатида Эрон ва Хитой оғир дамларда дўстидир. Икки мамлакат инсоният жамияти тинчлиги ва тараққиётини таъминлашда икки масъулиятли давлат сифатида, ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида замон синовидан ғурур билан ўтиб. янги чўққиларини забт этишган. Эрон ва Хитой муносабатларининг навбатдаги олдин ярим асрлик бу сафар икки давлат ўртасидаги стратегик ва прагматик ҳамкорликнинг янги бобининг бошланиши эканлигини кўрсатади. Айниқса. хитойлик донишмандларнинг таъбирича: ҳаракатлар сўздан баландроқ гапиради".

Эрон ТИВ раҳбарининг баёнотлари Теҳроннинг "Сариқ аждаҳо"га прагматик ёндашувини ва Пекиннинг бу масалани реал қабул қилганини кўрсатади.