Ислом Инқилоби олий раҳбари АҚШ босқинчилигига қарши туришга урғу бердилар
(last modified Thu, 09 Jan 2025 10:36:02 GMT )
Январ 09, 2025 15:36 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари АҚШ босқинчилигига қарши туришга урғу бердилар
    Ислом Инқилоби олий раҳбари АҚШ босқинчилигига қарши туришга урғу бердилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Теҳронда Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас-Судонийни қабул қилганларида АҚШнинг Ироқдаги ишғолига жиддий ва қатъий туриш зарур деб таъкидладилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари идорасининг ахборот базасига таяниб, Саҳоб сайтининг хабар қилишича, кеча Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Теҳронда Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас -Судоний билан учрашувида, АҚШ босқинчи  кучларининг Ироқда бўлишини ноқонуний ва Ироқ халқи ва ҳукумат манфаатларига  зид эканлиги ҳақида гапириб, далиллар ва фактлар шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ Ироқда ўз иштироки ва мавжудлигини барқарорлаштириш ва кенгайтиришга уринмоқда ва бу эса бу ишғолга жиддий қаршилик кўрсатишни талаб қилади деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари бу учрашувда минтақадаги ўзгаришлар, хусусун Суриядаги вазиятга ҳам ишора қилиб, бу масалаларда хорижий ҳукуматларнинг роли жуда яққол кўзга ташланмоқда деб эълон қилдилар.

Шунингдек Ироқ ҳукумати ва  халқи ўртасидаги яхши муносабатларга ишора қилиб, Ироқдаги турли дин ва этник элатлар ўртасидаги бирлик ва ҳамжиҳатликни жуда зарур ва муҳим сифатида баҳолаган, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари   сўзларининг бошқа қисмида Ироқ Бош вазирига мурожаат қилиб дедилар: Ҳашд-Аш Шаъбий ҳам Ироқдаги ҳокимиятнинг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, уни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сақлаб қолиш ва кучайтириши керак.

Судонийнинг тараққиёт ва хафсизлик йўлидаги хайрли ҳаракатларига миннатдорчилик билдирган Оятуллоҳ Хоманаий ўз сўзларида  Ироқ қанчалик фаровон ва хавфсизроқ бўлса, Эрон учун шунчалик яхши бўлади деб изоҳладилар.

Эрон Ислом респуликаси президенти Масъуд Пизишкиён ҳам қатнашган бу учрашувда, Ироқ Бош вазири Шиёъ Ас-Судоний ҳам  Теҳронда ўтказган музокаралирдан мамнунлигини билдириб,  Теҳронда амалга оширилган бу музокарлар ва келишувлар Эрон ва Ироқ ўртасидаги алоқаларни кенгайтиргади ва чуқурлаштиради деб айьтди.

“Халқ”, “Ҳашд-уш-Шаъбий”, “Миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик” ва “Пешволар”ни Ироқдаги ҳокимиятнинг таркибий қисмлари сифатида санаб ўтган Судоний Ғазо  ва Ливандаги сионистик режим тажовузкрларига ҳам тўхталиб,  Ироқнинг принсипиал позицияси Ғазо ва Ливан халқларини қўллаб-қувватлаб. минтақада қаршилик кўрсатиб келмоқда, деб қўшимча қилди.

У шунингдек, Суриядаги ўзгаришлар ҳамда бу ўзгаришларга хорижий давлатларнингг ролини ҳам тилга олиб бу ўзгаришларда хорижий давлатларнинг ўрни ҳақида Ироқнинг позицияси ҳар доим Сурия халқининг иродасини қўллаб-қувватлаш ва бу мамлакатнинг мустақиллиги в ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш ва инклюзив ҳукуматни шакллантиришдан иборат эди, деб эслатди.