Эрон томонидан ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун йиғимлар ва тўловлар камайтирилди
Январ 10, 2025 17:04 Asia/Tashkent
-
Эрон томонидан ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун йиғимлар ва тўловлар камайтирилди
10 январдан Эрон томони Ўзбекистон ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдорини 400 долларга камайтирди
Спутник сайтининг Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича. бунга Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт юк ташувларини Эрон ҳудуди орқали ривожлантириш, Эронда миллий ҳайдовчилардан ундириладиган йиғим ва тўловларни қисқартириш бўйича Транспорт вазирлиги қатор тизимли ишлар олиб боргани натижасида эришилган.
Вазирлик Эрон ҳудудида Ўзбекистон миллий ташувчиларидан ундириладиган йиғимларни янада қисқартириш бўйича ишлар давом эттирилаётганини қўшимча қилган.
Ўзбекистон Эроннинг транспорт машиналарини тўловдан озод қилди
Ёрлиқ