Эрон ташқи ишлар вазири: Фидел Кастро ривожланаётган мамлакатларнинг бирдамлигини таъкидлар эди
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Кубанинг вафот этган раҳбари ривожланаётган мамлакатларнинг бирдамлигини таъкидлар эди деб айтди
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Кубанинг вафот этган раҳбари ривожланаётган мамлакатларнинг бирдамлигини таъкидлар эди деб айтди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун душанба куни Теҳронда мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманида Куба инқилобининг вафот этган раҳбари Фидел Кастрони улуғлаш ва хотирлаш маросимида Фидел Кастро билан Гаванада бўлиб ўтган охирги учрашувларига ишора қилиб шундай айтдики, Куба инқилобининг раҳбари ҳар доим Куба ва учинчи жаҳондан ташвишда эди. Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Фидел Кастро ривожланаётган давлатларнинг мустабидларга қарши ўзаро бирлашишлари зарурлигини ва яккаҳукмронларнинг қулидан қутилиш учун янада кўпроқ саъй-ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлар эди. Муҳаммад Жавод Зариф Фидел Кастронинг дунёдан кўз юмишини, эрксевар ва озодлик ҳаракатлари учун айниқса Лотин Америкаси учун фожеа деб атади ҳамда ушбу қайғули мусибатда Куба халқини сабрли бўлишга чақирди.