Форс тили ва умумий тарих Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларнинг кафилидир
-
Форс тили ва умумий тарих Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларнинг кафилидир
Эроннинг Саъдий номидаги жамғармаси раиси Токшент давлат университети Шарқшунослик факултети профессор-ўйитувчилари билан учрашувда форс тили ва муштарак тарих Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашишини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигига таяниб, Саҳоб сайтининг хабар қилишича, ТошДУ Шарқшунослик факултети профессор-ўйитувчилари йиғилишида Саъдий номидаги жамғармаси раиси Ғуломали Ҳаддод Одил бу мамлакат тарихи ва маданиятида форс тилининг аҳамиятига тўхталиб, Ўзбекистон қадимий Эрон маданиятининг бир қисми бўли бу заминда форс тили кенг тарқалган ва маданий мерос сифатида аҳамиятга эга деб эълон қилди.
Ҳадод Одил Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини илмий тарихини тилга олиб, ислом олами бу икки шаҳар Бағдод ва Дамашқ каби илмий асосида эди деб қўшимча қилди.
Эроннинг Аллома Таботабоий омидаги университет ва Ўзбекистон университетлари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни кенайтириш, професор-ўқитувчиларинингг Эрондаги ижобий тажрибаларни ўртоқлашиш зарур деб умид билдирди Ҳадод Одил.
Бу учрашувда Тошкент давлат университети Шарқунослик факултети профессор-устозлари форс тилининг мулоқот ва илмий восита сифатидаги аҳамияти ҳақида сўз юритиб, форс тилига нафақат маданий мерос, балки илмий -маданий имкониятларга эга бўлган тил сифатида ҳам тил ва адабиёт алоқалар мамлакатлар ўртасидаги маданий муносбатларни кенгайтириш зарур деб таъкидладилар.