Форс тилли ўзбекистонлик устозлар Эронга келиб малака оширмоқда
(last modified Wed, 08 Jan 2025 07:35:54 GMT )
Январ 08, 2025 12:35 Asia/Tashkent
  • Форс тилли ўзбекистонлик устозлар Эронга келиб малака оширмоқда
    Форс тилли ўзбекистонлик устозлар Эронга келиб малака оширмоқда

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Шарқшунослик унвиверситетининг форс тили бўйича 5 нафар профессор-ўқитувчилари форс тилини қайта тайёрлаш курсида қатнашиш учун Теҳронга келдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон форс тили ва адабиёти академияси раисининг илмий ва тадқиқот масалалари бўйича ўринбосари Муҳаммад Дабирмуқаддам  ўзбекистонлик ўқитувчи ва профессорлар форс тилини қайта тайёрлаш курси учун 30 кунлик муддатда 144 соат малака ошириб, форс тилининг сўз танлаш ва лексокографиясининг жараёнидан хабардор бўлиб, қиёсий адабиёт, Эрон тиллари ва шевалари билан танишадилар деб маълум қилди.

Эрон форс тили ва адабиёти академиясининг доимий аъзоси, Масъуд Жаъфарий Жеззий ҳам форс тилининг аҳамияти ва Эроннинг маданий-цивилизациявий мавқеини инобатга олиб, академия ва Ўзбекистон маданий ва илмий марказлари ўртасидаги илмий ҳамкорлик муҳокама қилинди деб айтди.

Масъуд Жаъфрий Жеззий шунингдек форс тилининг тариихй келиб чиқишига тўхталиб, Ўзбекистон, хусусан, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари Моварауннаҳр ва Ўрта Осиёда муҳим цивилизация ва маданий марказ бўлганини эслатди.

Тарих давомида форс тили Ўрта Осиё халқлари ва бу минтақа олимларининг умумий тили бўлиб келган ва бу масала Ўрта Осиё  кутубхоналари ва хазиналарида мавжуд бўлган асар ва ва қўлёзмаларда яққол кўзга ташланади деб қўшимча қилди, Форс тили академиясининг ушбу аъзоси.