Эрон ва Россия президентлари телефон мулоқоти ўтказишди
Эрон ислом жумҳурияти ва Россия президентлари душанба куни кечаси бозорда барқарорликни яратиш мақсадида нефт ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш аҳамияти ва нефт бозори ҳақида телефон мулоқоти ўтказишди.
Эрон ислом жумҳурияти ва Россия президентлари душанба куни кечаси бозорда барқарорликни яратиш мақсадида нефт ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш аҳамияти ва нефт бозори ҳақида телефон мулоқоти ўтказишди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ва Россия федерацияси президенти Владимир Путин душанба куни телефон орқали нефт бозори юзасидан суҳбатлашиб, ушбу соҳада келишувга эришди. Россия ва Эрон президентлари ушбу суҳбатлари давомида ОПЕКнинг нефт бозорида барқарорликни сақлаб қолиш учун нефт ишлаб чиқариш ҳажмини чеклашдаги аҳамиятини таъкидлашди. Шунингдек, Ҳасан Руҳоний ва Владимир Путин Сурия бўҳрони ҳақида ҳам узоқ муддатли стратегияга эришишда яқиндан ҳамкорлик қилишни қайд этиб ўтишди.