Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг фаластинликларга қарши мустамликачилик режаси қаршисида туришдаги доимий ҳаракатлари
-
Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг фаластинликларга қарши мустамликачилик режаси қаршисида туришдаги доимий ҳаракатлари
Эрон ТИВ раҳбари исломий мамлакатлар расмийлари ва бошқа давлатлардаги ҳамкасблари билан телефон орқали суҳбатларида минтақларидаги ўзгаришлар, хусусан Фаластиндаги сўнги ўзаришларни муҳокама қилди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи босиб олинган Фаластиндаги ўзгаришлар ва сионистик режим ва АҚШнинг Фаластин халқини мажбуран кўчириш бўйича муштарак ржеси юзасидан телефон орқали интенсив маслаҳатлашувларини давомида кеча оқшомида Ислом Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусейн Иброҳим Тоҳо билан суҳбаташиб фикр алмшади. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон, ТИВ раҳбари бу суҳбатда фаластинликларни Ғазо бўлгасидан мажбуран кўчириш режаси нафақат катта жиноят ва геноцид, балки минтақа ва дунё барқарорлиги ва хавфсизлиги учун хавфли оқибатларга олиб келади деб маълум қилди.
Ислом Ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш, ўтказиб, имкон қадар тезроқ Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қатъий ва самарали қарор қабул қилиши керак деб қўшимча қилди Аббос Ироқчи.
Ислом Ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусейн Иброҳим Тоҳо ҳам телефон орқали бу суҳбатда Ғазо сектори аҳолисини мажбуран кўчиришга қаратилган фитнани мутлақо номақбул эканлигига ишора қилиб, Эрон Ислом республикасининг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг навбатдан ташқари маслаҳат йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги таклифини олқишлади.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқочи шунингдек Туркия ТИВ раҳбари Ҳокон Фидон билан ҳам телефон суҳбатида мамлакатларнинг фаластинликларнинг Ғазо бўлгасидан мажбурий кўчирилишига кескин қаршилик кўрсатганини тилга олиб бу фитнага қарши туриш учун ислом давлатларнинг қатъий ва изчил позицияни эгаллаши зарурлигини таъкидлади. ТуркияТИВ раҳбари, ҳам Фаластин халқи ҳуқуқлари учун барча исломий давлатларнинг доимий қўллаб-қувватлаши зарурлигини қайд этиб, Эрон ТИВ раҳбарининг Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқуллода йиғилишини ўтказиш ҳақидаги таклифни олқишлади.
Бундан ташқари, Эрон ТИВ раҳбари покистонлик ҳамкасби Муҳаммад Исҳоқдор, Миср ТИВ раҳбари Бадр Абдулотий, Тунис ТИВ раҳбари Муҳаммад Али Нафталий билан телефон суҳбатларида, Фаластиндаги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашди.