Эрон ва Евроосиёнинг яқин ҳамкорликлари
(last modified Mon, 17 Feb 2025 13:19:16 GMT )
феврал 17, 2025 18:19 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Евроосиёнинг яқин ҳамкорликлари
    Эрон ва Евроосиёнинг яқин ҳамкорликлари

Эрон Ислом республикаси савдони ривожлантириш ташкилоти раиси, Евроосиё иқтисодий иттифоқи Эроннинг экспорт салоҳиятини намойиш этишини олқишлади деб айтди.

Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Муҳаммадали Деҳқон Деҳнавий , Эрон компанияларининг Евроосиё кўргазмасида кучли иштирокига ишора қилиб, тадбирда эронлик ишлаб чиқаручиаларининг Евроосиё мамлакатларига экспорт қилиш борасидаги имкониятлари намойиш этилади ва бу компаниялар билан бир қаторда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳам иштирок этади деб маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар беришича,  Деҳқон Деҳнавий шунингдек, сиёсий жиҳатдан Эрон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан яхши муносабатга эга ва иқтисодий  нуқтаи назардан бу давлатлар билан эркин  савдо шартномасини имзолашдан ташқари,  иттифоққа кузатувчи аъзолигимиз ҳам қабул қилинди, деб изоҳлади.

Унга кўра, Эрон ва Евроосиё эркин савдо битими икки ой ичида якунланади ва татбиқ этилади ва бу келишув доирасида ҳар икки тарафга кўплаб имкониятлар тақдим этилади.

21-24 феврал кунлари Теҳронда Евроосиё халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ушбу кўргазмада иштирок этишга тайёр эканликларини маълум қилган.

Шу нуқтаи назардан, Эрон саноат кончилик ва савдо вазири Сайид Муҳаммад Атобак ҳам 240 миллион киши Эрон савдосига  қаратилган жамиятнинг бир қисмини ўз ичига олган, Евроосиё мамлакатлари аъзоларидир, бу ерда тарифларнинг 87 фоизи нолга тенг, деб қайд эди.

Эрон саноат тоғ-кон ва савдо вазири шунингдек,  Евроосиё иқтисодий иттифоқи савдо битимини тадбиркорлар ва савдогарлар ўртасида банклараро алмашинувини осоншлаштириш учун муҳим, деб аниқлик киритди .