Эрон ва Россия давлатлари терроризмга қарши кураш масаласида ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиршни таъкидлашмоқда
-
Эрон ислом жумҳурияти президени Ҳасан Руҳоний
Эрон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатларида ўзаро ҳамкорликлар, минтақавий ва халқаро алоқалар мавзуларида суҳбатлашиб терроризмга қарши кураш масалаласида икки давлат ҳамкрликларини янада кенгайтиришни таъкидладилар.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний телефон орқали кечанги суҳбатида терроризмга қарши кураш масаласи хусусан Суриядаги терроризмга қарши курашда икки мамлакатнинг муштарак қарашлари ва ҳамкорликлари ҳамда бу ҳамкорликларни минтақада тинчликни мустаҳкамланишида етказган тарихий таъсирига ишора қилиб, Сурия муаммолари ва бўҳронини фақат сиёсий музокаралар ва Сурия келажагини тайинлашда асосий қарор чиқарувчилар бўлган бу мамлакат халқи ҳуқуқини эҳтиром қилиш орқали ҳал этишни имкони борлигини баён қилди.
Эрон президенти шунингдек Эрон ва Евроосиё ўртасидаги ижобий ҳамкорликлар жараёнини олқишлаб, Эрон, Россия ва Озарбойжон республикаси президентларини Бакуда ўтказган учрашувларини мувафаққиятли якунланганлигини таъкидлаб, бу музокараларнинг кейинги босқичини Теҳронда бўлиб ўтиши ва минтақавий ва учтомонлама ушбу ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини қўшимча қилди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам телефон орқали ушбу суҳбатларида Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликларининг юқори даражада эканлигига тўхталиб, Теҳрон ва Москва давлатларини минтақа бўҳронларига ечим топишда муҳим шериклар эканлигини айтди. У ўз сўзларида Сурия масаласидаги ушбу ҳамфикрлик ва ҳамкорлик террористларни буткул нобуд бўлишларигача давом этади деб аниқлик киритди.