Эрон: Наврўз байрами, Эрон цивилизациясида қадимий илдизларга эга
-
Эрон: Наврўз байрами, Эрон цивилизациясида қадимий илдизларга эга
Эрон ТИВ матбуот котиби Туркиянинг президентнинг Наврўз байрами туркийзабонлар учун байрам куни эканлиги ҳақидаги бундай баёнотлари Наврўз эзгу мурожаатининг чуқурлиги ва бойлигидан далолатдир, деб айтди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий Х тармоғида, Наврўз байрами Катта Эрон цивилизациясида қадимий илдизларга эга ва Эрон платосида узоқ асрлардан бери нишонлаб келинади, деб ёзди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий шунингдек тарих давоимда бу муҳим ва буюк маросим турли халқлар ўртасида тарқалган ва бугунги кунда ҳам кўплаб халқларнинг умумий маданий мероси сифатида дўстлик, тинчлик ва ҳамжиҳатлик рамзи ҳисобланади, деб изоҳлади.
Эрон Наврўзи ўзининг буюк инсоний ва маданий мазмуни туфайли бугунги кунда турклар араблар, курдлар, балучлар, туркманлар ва ўзбеклар каби кўплаб миллат ва элатлар томонидан нишонланади ва Шарқдан Ғарбий Осиё ва ундан ташқаридагии кенг ҳудуддаги этник гуруҳлар ва миллатлар ўртасидаги инсоний, маданий ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамланиб келган ва биз бундан фахрланамиз, деб қўшимча қилди, Эрон ТИВ матбуот котиби.
У сўзларининг бошқа қисмида, БМТ Бош котиби таъкидлаганидек, Наврўз байрами низо, бўлиниш ва фитналарга тўла дунёмизда бебаҳо туҳфадир. Наврўз яхши қўшничилик, ярашув ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилади, деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Истанбул шаҳридаги Наврўз байрамини нишонлаш маросимида сўзлаган нутқида 21 март, Наврўз байрами турк дунёсининг хотирлаш ва нишонлаш кунига айланади ва бирлигиимз бирга бўлишиим ва ҳамжҳатлигимизга ёрдам беради деб иддао қилганди.