Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг энг янги ер ости ракета шаҳри очилди/тафсилотлар/
(last modified Wed, 26 Mar 2025 10:45:49 GMT )
март 26, 2025 15:45 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг энг янги ер ости ракета шаҳри очилди//тафсилотлар/
    Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг энг янги ер ости ракета шаҳри очилди//тафсилотлар/

Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Аэрокосмик кучлари ўнлаб километрлик ер ости туннелларга эга янги ракета шаҳрини намойиш этди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, кеча Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси Аэрокосмик кучлари ўзининг юзлаб ракета шаҳарларидан бирида, " Хайбаршикан", " Ҳож Қосим"," Имод", "Сижжил", " Қадр H", ва " Круз Пова" номли кўп сонли баллистик ракеталарни намойиш қилди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор, Муҳаммад Боқирий,ушбу ер ости ракета шаҳрига ташрифи чоғида, Эрон қуролли кучлари имкониятлари муҳимлигини Эрон қуролли кучлари ўсиш, юксалиш ва кучайишда жиддийлик билан давом этмоқда, деб айтди. У ўз сўзларида "Содиқ ваъда 1 ва 2" амалиётларидан сўнг, биз душманнинг зарари қаерда эканлигини биламиз ва бу ҳудудларни янада кучайтирамиз. Бизнинг муштларимиз жуда кучли, деб эълон қилди.

Генерал Боқирий, шунингдек ракета кучимизнинг ўсиш тезлиги душманнинг заиф томонларини тугатиш тезлигидан анча тезроқ ва душман албатта орқада қолади, деб қўшимча қилди.

Сузувчи шаҳарлар ва ракета шаҳарчаларни турли ўлчамларда аҳамияти имкониятларга эга бўлганидир ва улардан энг муҳим қуйидагилардан иборат: 

1.  Стратегик хавфсизлик.  Бу базалар ер остида жойлашгани учун хавфсизлик нуқтаи назаридан жуда чидамли бўлиб, душман ҳаво ва ракета ҳужумларидан ҳимояланиши мумкин.

2.  Яширин амалиёт. У ҳарбий кучларга яширин ва кутилмаган амалиётларини амалга ошириш имкониятини беради 

3. Денгиз амалиётларини қўллаб-қувватлаш 

4. Илғор ускунларни жойлаштириш қобилияти 

5. Логистика инфратузимаси.   Базалар ҳарбий кучларининг эҳтиёжларини таъминлаш учун логистика объектларини, жумладан қурол омборлари, таъмирлаш устахоналари ва бошқарув марказларини ўз ичига олиши мумкин.

6. Инқирозни бошқариш. бу инқирозни бошқариш ва турли таҳдидларига тезкор жавоб бериш қобилиятини таъминлайди