Эрон ва Ўзбекистоннинг маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома қонуни эълон қилинди
-
Эрон ва Ўзбекистоннинг маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома қонуни эълон қилинди
Эрон ва Ўзбекистон ўртасида маҳкумларни топшириш тўғисидаги шартнома қонуни Эрон парламенти раиси томонидан маълум этилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси, Муҳамамадбоқир Қолибоф кеча Эрон президенти Масъуд Пизишкиёнга йўллаган мактубида мамлакат Конституциянинг 123-моддасига мувофиқ " Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистн республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома қонуни"ни эълон қилди.
Эрон ва Ўзбекистон ўртасида маҳкумлари топшириш тўғрисидаги қонун битта моддадан ва шартнома матнига илова қилинган эслатмадан жумладан унинг ҳисоботи суд-ҳуқуқ комиссияси томонидан парламентига тақдим этилган кириш ва 23 моддадан иборат бўлиб, Эрон парламентининг 2025-йил 4-март сешанба куни бўлиб ўтган очиқ мажлисда маъқуллаганидан кейин, 2025-йил 18-март кунида Эрон конституциясини қўриқлаш кенгаши томонидан тасдиқланган.