Эроннинг дрон ташувчиси қандай хусусиятга эга?
-
Эроннинг дрон ташувчиси қандай хусусиятга эга?
Эрон Ислом республикасининг " Шаҳид Баҳман Боқирий" номидаги учувчисиз учоқ ташувчи кемаси Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучарининг энг янги ва илғор кемаларидан бири бўлиб, бу кучларнинг денгиз амалиётларини кучайтииш ва ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган ва қурилган.
* Шаҳид "Баҳман Боқирий" кемасининг узунлиги 240 метр, баландлиги эса 21 метр. Мазкур кема вертолётлар, ракеталар ва дронлар билан жиҳозланган ва учоқларни ҳракатлантириш учун лифтга ҳам эгадир. "Шаҳид Баҳман Боқирий" номидаги дрон ташувчсии 60 та дрон ва 30 та ракета учириш мосламаси ташиш имкониятига ҳам эга. Мазкур ракеталарнинг ишлаш масофаси ўрнатилган ракета турига қараб, 750 километрдан 2000 километргача ўзгариб туради ва бу кеманинг ҳужум қобилиятини икки баробар оширади.
* Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий -денгиз кучларининг " Шаҳид Боқирий" учувчисиз учоқ ташувчиси барчи турдаги жанговар ва разветка дронларини ташиш қобилиятига эга ва 22000 миля масофани босиб ўтиши мумкин. Бу кема Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси кучларини океан флотига айлантиради.
* Ичкарисида флотилия бўлишидан ташқари, "Шаҳид Баҳман Боқирий" нинг учиш-қўниш йўлаги 180 метр бўлиб, у ерда дрон ва вертоётлар ҳаракталаниб, ҳавога кўтарилади.
* Бу кемада турли хил жанговар гуруҳлар, электрон уруш ускуналари. шўнғин гуруҳи, ракета дронлари гуруҳлари ва қўллаб-қувватлаш тўпламлари, шу жумладан 6 ўринли ихтисослаштирилган шифохона, амалиёт хонаси, лаборатория, дорихона ва ҳатто турли тадбирлар учун сунъий майдончалари мавжуд.
** Дронларни ташиш ва учириш: бу кема ҳар хил турдаги дронларни ташиш ва учиришга қодир бўлиб ҳарбий -денгиз кучларини аниқлаш ва кузатиш имкониятларини оширишга ёрдам беради.
** Илғор ускуналар: бу кема замонавий қуроллар ва турли амалиётларни амалга ошириш имконини берувчи электрон тизимлар билан ҳам жиҳозланган.
** Кўп мақсадли амалиёт: бу кема турли хил операцияларни бажариш қобилиятиа эга, жумладан патруллик қилиш, ер усти ва ер ости кучларини аниқлапш ва қўллаб- қувватлаши мумкин.