Эроннинг " Ваъдаи Содиқ 1" амалиёти Исроил режимининг кунларини қандай қоронғу қилди?
(last modified Thu, 17 Apr 2025 11:35:14 GMT )
апрел 17, 2025 16:35 Asia/Tashkent
  • Эроннинг \
    Эроннинг \" Ваъдаи Содиқ 1\" амалиёти Исроил режимининг кунларини қандай қоронғу қилди?

Эрон Ислом республикасининг Исроил режимига қарши " Содиқ ваъда 1" амалиёти ялпи ички маҳслулотини пасайиши, молиявий бозорлани қулаши ва режим аҳолисининг турмуш даражасини тушишини тезлаштирди.

2024-йил 14-апрел куни эрталаб Исроил режиимнинг Дамашқ шаҳридаги Эрон консуллигига ҳужумига жавоб тариқасида амалга оширилган антисионистик " Содиқ ваъда 1" амалиёти  ҳамда Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси 2024 йил 1 -октябр куни сиоинстик режимга қарши " Содиқ ваъда 2" номли навбатдаги операциясини амалга оширди. "Содиқ  ваъда 2" операцияси Эрон сиоинстик режимнинг Ғазо халқига қарши жиноятлари ва қаршилик етакчиларини террор этилишга жавобан амалга оширилди. Форс ахборот агентлигига таянган Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  “Содиқ ваъда 1" операцияси Эрон Ислом республикасининг қудратини намойиш этишдан ташқари сиоинстик режимнинг иқтисодий асосларига ҳам оғир зарба бўлди.

Кредит олишига зарба ва ёмон иқтисодий истиқболлар 

"Содиқ ваъда" операциясининг биринчи оқибатларидан бири Standard & Poor's (S&P)  томонидан Исроил режимининг кредит рейтинги пасайтириши эди. Мазкур агентлик Исроил режимининг кредит рейтингини янада пасайтириш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу эса инвесторларнинг Исроил режимига сармоя киритишга бўлган ишончини пасайишига олиб келди.   2023-йил 7-oктябрида Ғазо уруши бошлангаидан ери Исроил режимининг кредит рейтинги  Moody’s va S&P томонидан жами 5 марта пасайтирилди. Бу ўзгаришлар урушнинг Исроил иқтисодиётига салбий таъсирини акс этади.

Ҳаво транспортини фалаж бўилиши ва авиакомпаниялар муаммолари

“Содиқ ваъда 1" операциясидан сўнг ўнлаб хорижий авиакомпаниялар босиб олинган Фаластин ҳудудларига  парвозларини тўхтатди. Гарчи баъзи компаниялар бир мунча вақт ўтгач ўз фаолиятини қайта бошлаган бўлса-да, ҳижрий қамарий  1403 йил октябр ойида /Содиқ ваъда 2" иккинчи Эрон ҳужуми озирги зарбани берди. Ҳатто i American Airlines авиакомпанияси ҳам 2025-йил сентябргача Исроил режиига қандай рейсларни амалга оширмаслигини эълон қилди. Бу ҳолат сионистик режимнинг туризм, савдо ва халқаро алоқаларни жиддий равишда бузди.

Экспортнинг пасайиши ва бандлик инқирози

"Содиқ ваъда 1" амалиёти нозик ҳарбий базаларга зарба бериш ва ички психологик хавфсизликни бузиш орқали технология ва экспорт соҳасидаги инқирозни янада кучайтирди. Сионистик режим Сатистка бюроси ҳам шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг иккинчи чорагида ЯИМ ўсиши атиги  0,3% ни ташкил этди, Бу аввалги чоракка нисбатан пасайган. Товар ва хизматлар экспорти, айниқса, энергетика ва юқори технологиялар соҳаларида кескин камайди. Бу  300 000  дан ортиқ армия заҳирасининг урушга чақирилиши меҳнат бозорида жиддий бузилишларига олиб келган ва коопаратив самарадорликни пасайтирган. Эрон ҳужумидан кейин иқтисодий ўсишни секинлаштирган ва Исроил режими Марказий банкининг огоҳлантирши 2024 йилги иқтисодий ўсиш прогнозини  1,5% дан  0,5% гача туширди ва фоиз ставкаларини кетма-кет олтинчи марта ўзгармади, ва исроил режими иқтисодиёти ҳамон таназзул ҳолатида.

Бюджет тақчиллиги ошиб, уруш харажатлари ортди 

Исроил режими молия вазирилига кўра,  2024 йилнинг иккинчи яримида бюджет тақчиллиги 8,8 миллиард шекелни -тахминан 134 милиард долларни ташкил этган.Бу рақам сионистик режим ЯИМнинг 8,5 фоиз тақчиллигини англатади. Бу кўрсаткич йиллик бюджет режасидан 6,6 фоизга ошади "Содиқ ваъда 1" оперциясидан кейин Исроил режими молия вазири Безазел Смотрич жорий уруш " Исоил режими тарихидаги энг қиммат уруш" бўлганини ва унинг нархи ҳозиргача 25 миллиард шекелга /тахминан 68 миллиард доллар эквивалентига/ етганини тан олишга мажбур бўлди.

Сармояларни қочиши

Calcalist молиявий агенлигига кўра фақат Эроннинг Исроил режимига қилган ҳужумидан кейин 4 миллиард доллардан ортиқ капитал сиоинстик режидан чиқиб кетган. Globes  газетаси ҳам Эроннинг Исроил режимига қилган ҳужумидан сўнг айниқса хавфсиз бошпанага эга уйларда ижара ҳақининг ошиши сиоинстлар учун ката муаммога айланганини ёзди.