Террорчи гуруҳларга хомийлик қиладиган мамлакатлар химиявий қуроллардан фойдаланувчилар бўйича жавобгар бўлишлари керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i9652-Террорчи_гуруҳларга_хомийлик_қиладиган_мамлакатлар_химиявий_қуроллардан_фойдаланувчилар_бўйича_жавобгар_бўлишлари_керак
Эроннинг химиявий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги намояндасига кўра, террорчи гуруҳларга хомийлик қиладиган мамлакатлар химиявий қуроллардан фойдаланувчилар бўйича жавобгар бўлишлари керак
(last modified 2018-08-22T13:18:37+00:00 )
ноябр 30, 2016 14:19 Asia/Tashkent
  • Террорчи гуруҳларга хомийлик қиладиган мамлакатлар химиявий қуроллардан фойдаланувчилар бўйича жавобгар бўлишлари керак

Эроннинг химиявий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги намояндасига кўра, террорчи гуруҳларга хомийлик қиладиган мамлакатлар химиявий қуроллардан фойдаланувчилар бўйича жавобгар бўлишлари керак

Эроннинг химиявий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги намояндасига кўра, террорчи гуруҳларга хомийлик қиладиган мамлакатлар химиявий қуроллардан фойдаланувчилар бўйича жавобгар бўлишлари керак. Химиявий қуроллар конвенциясига аъзо бўлган мамлакатларнинг йил якунига бағишланган 21-конференцияси Химиявий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бош директори иштирокида ва давлатларнинг юқори мартабали расмийлари ҳамда нодавлат ташкилотлар иштирокида Голландиянинг Гаага шаҳрида ўз ишини бошлади. Эроннинг Гаага шаҳрида жойлашган Химиявий қуролларни тақиқлаш ташкилотидаги намояндаси Алиризо Жаҳонгирий сешанба куни ушбу йиғилишдаги чиқишида, Сурия ва Ироқда ИШИД ва Жабҳатун Нусра террорчи гуруҳлар томонидан химиявий қуроллар фойдаланганлиги ҳақида нашр этилган хабарларни кескин қоралади. Жаҳонгирийнинг таъкидлашича, террорчиларни бегуноҳ одамларга қарши химиявий қуролларни ишлатишлари учун уларни ушбу тақиқланган аслаҳалар билан таъминлаб берадиган мамлакатлар ўзларининг қилган қилмишларига яраша жавоб беришлари керак.