Эрон халқи ҳеч қачон террорчиларга таслим бўлмайди
(last modified Wed, 30 Nov 2016 13:11:42 GMT )
ноябр 30, 2016 18:11 Asia/Tashkent
  • Эрон халқи ҳеч қачон террорчиларга таслим бўлмайди

Эрон ислом жумҳурияти разведка вазири шундай айтдики, Эрон халқи ҳеч қачон террорчиларга ва террорчи гуруҳларнинг ҳужумларига таслим бўлмайди

Эрон ислом жумҳурияти разведка вазири шундай айтдики, Эрон халқи ҳеч қачон террорчиларга ва террорчи гуруҳларнинг ҳужумларига таслим бўлмайди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон разведка вазири Маҳмуд Алавий чоршанба куни Аҳвозда, Ироқнинг Ҳилла шаҳрида содир этилган террорчилик портлашда шаҳид бўлганларни дафн этиш маросимида шундай таъкидладики, Эронликлар бегона бўлмаган шаҳидлик билан ҳамда каромат ва иззатга эришиш учун Карбалони зиёрат қилиш йўлида шаҳид бўлиш учун тайёрдир. Эрон разведка вазири Ироқнинг Ҳилла шаҳрида содир этилган жиноятчиликни Ислом душманларининг жаҳон олдида айниқса Ислом дунёси олдида шарманда бўлиши деб атади. Унга кўра, шаҳидлик тимсоли Эрон мусулмон халқининг душман ва мустабидлар қаршисида қатъиятлик ва сабот билан туришидир. Ўтган пайшанба куни Ироқнинг Ҳилла шаҳрида юз берган террорчилик ҳаракатида Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимида иштирок этган ўнлаб зиёратчилар шаҳид бўлишган эди. Ушбу шаҳидларнинг кўпчилигини эронликлар ташкил этди.      

Ёрлиқ