Эрон Ўзбекистон билан барча соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга бел боғлаган
-
Эрон Ўзбекистон билан барча соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга бел боғлаган
Эрон президентининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон Бош вазири учрашувида икки давлат ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Эрон Ислом республикаси вице-президенти Муҳаммадризо Ориф Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни умумий тарихга асосланганлигини эслатиб, Эрон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги кўплаб маданий, тариихй ва муштараклиги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашда қимматли бойликдир. Бу чуқур илдиз отган алоқалар эса Эрон ва Ўзбекистоннинг иқтисодий, энергетика, сайёҳлик, маданий, илмий , савво ва хусусий секторлардаги алоқаларни ривожлантиришга замин яратади, деб изоҳлади.
Муҳамадризо Ориф ўз сўзларида, Ўзбекистон Республикаси ҳам Эрон Ислом республикаси билан кўплаб цивилизация ва тил ўхшашликлари туфайли биродардир ва барча соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун кўплаб йўналишлар мавжуд ва бу икки томонлама ҳамкорилк икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг энг юқори даражага чиқишига замин яратади деб маълум қилди.
Доктор Муҳамкамдризо Ориф Эрон Ислом респубилкаси Марказий Осиё давлатлари очиқ сувлар ва Форс Кўрфазига боғловчи энг қисқа йўл эканлигига ишора қилиб, Эрон портларида инфратузилма ва логистика воситалари яратилган. Эрон эса Ўзбекистоннинг ушбу портларда бўлиши учун зарур қулайликлар яратишга тайёр деб аён этди. Эрон президенти биринчи ўринбосари икки мамлакат ўртасида транспорт ва транзитни ҳам янада қулайлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.
Учрашувда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам икки мамлакат олий мансабдор шахсларнинг олий сиёсий даражадаги учрашуви ва йиғилишларини иқтисодий ва савдо алоқаларни кенгайтириш асоси сифатида билиб, уни бошқа соҳаларда ҳам кенгайтириш керак деб қайд этди. У Эрон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиланлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳам Эрон Ўзбекистоннинг минтақадги яқин дўсти ва ишончли ҳамкоридир, деб қўшимча қилди.
Абдулла Арипов сўзларнинг бошқа қисмида, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги 500 миллион долларлик алоқалар ҳажмига ҳам тўхталиб,, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболи бўлиши ва узоқ муддатли режалаштириш билан илгари сурилиши кераклигини ҳам тилга олиб, Эрон ва Ўзбекистон хусусий сектори мавжуд имкоинятлар унумли фойдаланиши керак деб аниқлик киритди.