Эрон Исроил режимига қарши йирик ракета ҳужумларни бошлади
-
Эрон Исроил режимига қарши йирик ракета ҳужумларни бошлади
Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари сионистик режим жиноятларига жавобан бу режимнинг ҳарбий ва жосуслик марказларига ўнлаб ракеталар билан ҳужум қилди.
Исроил режимининг Теҳрон шари ва Эроннинг бир қатор бошқа шаҳарларига қирган террор ҳужуми ва бир қанча қўмондонлари, аскарлар,болалар ва аёлларнинг шаҳид бўлиши ортидан Эрон қуролли кучлари сионистик режимнинг ҳарбий ва жосуслик марказларига ўнлаб ракеталар билан ҳужум қилди.
Бундан лигари, сионистик режим жинояти ортидан Ислом Инқилоби олий раҳбари буюк Эрон халқига йўллаган мурожаатларида қуйидагича огоҳланиришганди: сионистик режим қаттиқ жазони кутиши керак Эрон Ислом республиккаси қуролли кучларининн қудратли қўли бу режимни ўз ҳолига қўймайди.
Эрон Қуролли кучлари ҳам сионистик режим учун оғир, қаттиқ ва сабоқли жазога урғу берди.





Ислом Инқилоби олий раҳбари: сионистик режим қаттиқ жазони кутиши керак