Эрон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорликни тўхтатди
-
Эрон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорликни тўхтатди
Эрон парламенти раиси ўз сўзларида Эрон Атом энергия ташкилоти ядровий иншоотлар хавфсизлиги кафолатланмагунича ва Эроннинг тинч ядровий дастури тезроқ суръатларда олдинга силжишга қадар, Атом Энергия ташкилоти агентлик билан ҳамкорликни тўхтатади, деб эълон қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф бугун ОАВ йиғилишида ўз дастуридан олдин билдирган нутқида, АҚШ Эрон миллатининг чидамлигини кўриб шоу ҳужуми билан ўзини қийин вазиятдан қутқаришга ҳаракат қилганини ва Эроннинг минтақадаги ҳарбий базаларининг қўмондонлик марказига мутаносиб жавоб қайтариши эвазига ўқ узишни тўхтатиш таклифи ва унга амал қилганини таъкидлаб буларнинг барчаси Эрон ўзини тутиб, ўзининг барча имкониятларини, жумладан дунё энергетка иқтисодиётига таъсир кўрсатиш имкониятларини ҳали ишга солмаган бир пайтда содир бўлди, деб изоҳлади.
Муҳаммадбоқир Қолибоф шунингдек, Эрон қуролли кучлари барча европаликларнинг ички ва хориждаги дастаклари билан қўллаб-қувватлашни сионистик режимни ўзининг мавжуд инқирозни тезлаштириб уни бахсиз аҳволга солиб қўйди ва АҚШни Эронга қилган тажовузидан пушаймон қилди. Бу инқилобнинг раҳнамолигини самимий ваъдаси бўлди ва амалга ҳам ошди бу барча статтистик ютуқлар билан бир қаторда, Эронинг Исроилга ракета ҳужумларини қўллаб-қувватлашда Ислом уммати ва мусулмон ҳукуматларининг бирлиги ислом олами ва Исломий Эрон учун сионистик режимга қарши туришга муҳим ютуқдир, деб маълум қилди.
Эрон парламенти раиси сўзлари якунида Эрон ядровий иншоотларига қилинган ҳужумни ҳатто очиқ қоралашдан бош тортган Атом энергияси бўйича халқаро агентлик унинг халқаро ишончиини аукционга қўйди. Шу боис, Эрон Атом Энергияси ташкилоти ядровий иншоотлари хавфсизлиги таъминланмагунича ва Эроннинг тинч ядровий дастури янада жадал суръатлар билан олға силжимагунича, Агентлик билан ҳамкорликни тўхтатади, деб аниқлик киритди.