Эрон ташқи ишлар вазири муовини Туркманистонга сафар қилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i9754-Эрон_ташқи_ишлар_вазири_муовини_Туркманистонга_сафар_қилди
Эрон ташқи ишлар вазири муовини Туркманистон давлат масъуллари билан маслаҳатлашиш мақсадида Москвадан Ашқободга йўлга олди.
(last modified 2018-08-22T17:48:38+00:00 )
декабр 01, 2016 19:20 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири муовини
    Эрон ташқи ишлар вазири муовини

Эрон ташқи ишлар вазири муовини Туркманистон давлат масъуллари билан маслаҳатлашиш мақсадида Москвадан Ашқободга йўлга олди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг Осиё ва Океания масалаларидаги ўринбосари ва эронлик делегация бошлиғи Иброҳим Раҳимпур Москвада Россия давлат масъуллари билан минтақавий ва икикомонлама алоқалар борасидаги  музокаралардан кейин турли масалалар борасида Туркманистон масъуллари билан маслаҳатлашиш мақсадида Ашқободга сафар қилди.

Чоршанба куни  Москвани тарк этишдан олдин Иброҳим Раҳимпур  ИРНА ахборот агентлиги билан суҳбатда  Туркманистон масъуллари билан назарга тутилган музокарада  иккитомонлама минтақавий масалалар муҳокама этилади деб қўшимча қилди.