12 кунлик урушдан кейин Эрон жамияти АҚШ ва Европага қандай қаради?
-
12 кунлик урушдан кейин Эрон жамияти АҚШ ва Европага қандай қаради?
Теҳрон университетининг ижтимоий фанлар битирувчилари уюшмаси 12 кунлик урушдан кейин Эрон жамиятнинг АҚШ ва Европага бўлган қарашлари ҳақида 7 та асосий фикрни эълон қилди.
Теҳрон университетининг ижтимоий фанлар битирувчилари уюшмаси Эрон ва сионистик режим уруши даврида ва ундан кейин нуфузли акадекмик марказларда ўтказилган сўровларга таяниб, Эрон жамиятининг сўнгги 12 кунлик урушдан жабр кўрган АҚШ ва Европа давлатлари ҳақидаги нуқтаи назарига оид еттита муҳим хулосаларни эълон қилди, Порс тудей сайти бу масалани қуйидагича келтиради: энг муҳим топилмалар "АҚШга нисбатан ишончсизлик ва салбий ҳис-туйғулар ва ғазабнинг кучайиши", "Европа давлатларига салбий баҳонинг кучайиши", " Ғарбнинг Исроил режиимни қўллаб-қувватлаши" ва "музокараларда АҚШнинг ёлғончилигини идрок этиш" киради.
Ушбу топилмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Эронликларнинг 79 фоизи АҚШ ва сиоинстик режимнинг сўнгги урушдани мақсади фақат Эрон сиёсий тизими эканлигига ишонмайди ва улар Эрон халқи ҳам Исроил ҳужумининг нишони бўлганига ишонишади.
Эронликларнинг 73 фоизи АҚШ президентига нисбатан нафрат ва ғазабни ҳис қилишади. Эронликларнинг 70 фоизи Европа давлатларига нисбатан "салбий" нуқтаи назарга эга.
Уларнинг 57 фоизи урушгача бўлганига кўра, салбийроқ бўлди.
Эронликларнинг 76 фоизи Исроил режимининг ишончсизлигидан фарқли ўлароқ, АҚШга ишониш мумкин деган вариантга ҳам қарши.
Эронликларнинг 66 фоизи Европа давлатлари /Англия, Германия ва Франция" сўнгги урушда Исроил режимини қўллаб-қувватлаган деб ҳисоблайди.
Эронликларнинг 65 фоизи эса Трампнинг сўзларига умуман ишонмайди.
Эронликларнинг 64 фоизи АҚШнинг Эрон билан олиб борган музокаралари /урушдан олдин/ Эронга ҳужум қилиш учну аллдаш эди, деб ҳисоблайди.