Эроннинг Европа Иттифоқи қарорига қатъий муносабати: СИҚ терроризмга қарши курашнинг олдинги сафида
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98650-Эроннинг_Европа_Иттифоқи_қарорига_қатъий_муносабати_СИҚ_терроризмга_қарши_курашнинг_олдинги_сафида
Эрон Ислом Республикаси Мажлиси раиси Европа Иттифоқи Кенгашининг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига (СИҚ) қарши қарорига муносабат билдириб, СИҚ дунёдаги энг кучли ва самарали терроризмга қарши кучлардан бири эканини таъкидлади.
(last modified 2026-01-31T06:00:24+00:00 )
Январ 31, 2026 11:00 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Европа Иттифоқи қарорига қатъий муносабати: СИҚ терроризмга қарши курашнинг олдинги сафида
    Эроннинг Европа Иттифоқи қарорига қатъий муносабати: СИҚ терроризмга қарши курашнинг олдинги сафида

Эрон Ислом Республикаси Мажлиси раиси Европа Иттифоқи Кенгашининг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига (СИҚ) қарши қарорига муносабат билдириб, СИҚ дунёдаги энг кучли ва самарали терроризмга қарши кучлардан бири эканини таъкидлади.

Европа Иттифоқи Кенгаши сиёсий, ноқонуний ва асоссиз қадам сифатида, Эроннинг расмий ҳарбий тузилмаси ҳисобланган Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини гўёки “террористик ташкилотлар” рўйхатига киритди. Pars Today агентлигининг IRNAга таяниб хабар беришича, Эрон Ислом Республикаси Мажлиси раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ушбу сиёсий ва ноқонуний қарорга жавобан шундай деди: СИҚ дунёдаги энг кучли ва энг таъсирчан терроризмга қарши кучлардан биридир; фақат терроризм, жумладан ДАИШга қарши курашда СИҚнинг ролини инкор этаётганлар террорчилар томонида турган бўлиши мумкин. Қолибоф ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Европа давлатларининг терроризмни қўллаб-қувватлаши охир-оқибат улар учун пушаймонликдан бошқа натижа келтирмаслигини қўшимча қилди.

Эрон Мудофаа вазирлиги: Европа Иттифоқи Кенгашининг СИҚга қарши қарори қораланади

Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ва мудофаа вазирлиги баёнот бериб, Европа Иттифоқи Кенгашининг СИҚни “террористик” деб эълон қилишини кескин қоралади. Баёнотда ушбу қарор Европа Иттифоқининг Эрон халқи иродаси ва қатъиятини синдиришга қаратилган такрорий уринишлар муваффақиятсизликка учраганидан кейинги адоватли, шошма-шошарлик билан ва ожизлик ҳолатида қабул қилинган жавоб экани қайд этилди. Таъкидланишича, бу таҳдидлар хорижий омиллар аралашуви билан ташқаридан режалаштирилиб, бошқарилган.

Баёнотда, шунингдек, Европа Иттифоқи ва унинг Вазирлар кенгаши томонидан Эроннинг қудратли СИҚи — терроризмга қарши ҳақиқий кураш олиб бораётган ва ушбу хатарли ҳодисанинг жаҳон, жумладан Европа бўйлаб тарқалишини олдини олаётган энг йирик тузилмалардан бири — нишонга олингани халқаро ҳуқуқнинг очиқ-ойдин зиддиятларини ўз ичига олиши, Европа Иттифоқи ўзи барпо этилган ва халқаро нуфузга эга бўлган ҳуқуқий тамойилларни бузишини англатиши таъкидланди.

СИҚга қарши адоватли қарор оқибатлари Европа сиёсатчилари зиммасига тушади

Эрон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби ҳам Европа Иттифоқида СИҚнинг “террористик” деб эълон қилинишига муносабат билдириб, баёнот чиқарди. Баёнотда ушбу адоватли ва қўзғатувчи қарорнинг хавфли оқибатлари тўлиқ Европа сиёсатчилари зиммасига юкланиши қайд этилди.

Бош штаб баёнотида Европа Иттифоқининг мантиқсиз, масъулиятсиз ва адоватга тўла ҳаракати АҚШнинг ҳукмронликка интилувчи ҳамда инсониятга зид сиёсатлари, шунингдек сионистик режим йўлидан сўзсиз эргашиш натижаси экани таъкидланди. Бу қарор Европа Иттифоқи раҳбариятининг Эрон халқи, унинг Қуролли кучлари, хавфсизлиги ва мустақиллигига нисбатан чуқур адоват ва кинасини намоён этиши айтилди. Баёнотда, шунингдек, асоссиз ва ақлдан йироқ қарор АҚШнинг “Дональд Трамп” номли адашган президенти ҳамда террорчи ва болалар қотили сионистик режим босими остида қабул қилингани, бу эса халқаро қонун-қоидалар, БМТ Низоми ва давлатлар суверенитетига ҳурмат тамойилларини очиқдан-очиқ бузиш экани таъкидланди.Баёнот якунида СИҚ ҳар доим қонуний, қудратли тузилма бўлиб, АҚШнинг давлат терроризми ва хавфли сионистик режимга қарши курашнинг олдинги сафида тургани қайд этилди.