Нима учун Пентагон сув ости ракета “Ҳут”дан қўрқади?
-
Нима учун Пентагон сув ости ракета “Ҳут”дан қўрқади?
Эрон ва АҚШ ўртасидаги зиддият кучаяётгани ва АҚШнинг ҳарбий контингентлари Форс кўрфази ва Араб денгизида жойлаштирилгани туфайли, америкаликлар Эроннинг ракетали салоҳияти, хусусан сув ости ракета “Ҳут”дан жиддий хавотирда.
Pars Today хабарига кўра, Эронда ишлаб чиқарилган торпедалар орасида «Ҳут» торпедаси — аслида уни «Ҳут» сув ости ракета деб аташ лозим — алоҳида ва жуда катта аҳамиятга эга. Бу торпеда нисбатан кичик ўлчами, жуда юқори тезлиги ва етарли портлаш қуввати туфайли самарали ва ўта ҳалокатли қурол сифатида ўз номини мустаҳкамлаган. Айни шу хусусиятлар, Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинлик кучайиши ҳамда АҚШ денгиз кучларининг Форс кўрфази ва Араб денгизида жойлаштирилиши фонида, Вашингтонда жиддий хавотир уйғотган ва Пентагон расмийлари Эрон томонидан шундай кучли ва юқори тезликка эга сув ости ракета ишлаб чиқарилганидан ташвиш билдиришган.
Ушбу торпеданинг ўртача тезлиги оддий торпедалардан тўрт баробар юқори. Шу боис «Ҳут»ни Эронда ишлаб чиқарилган энг муҳим денгиз қуролларидан бири, деб баҳолаш мумкин. «Ҳут» намойиш этилишидан олдин, газ пуфакчалари ичида ҳаракатланиш технологияси фақат Россия ихтиёрида эди, аммо Ислом Инқилоби Посбонлари Ҳарбий-Денгиз Кучлари «Ҳут» торпедасини тақдим этиш орқали бу технологияга маҳаллий равишда эга бўлганини намоён қилди. Кўплаб жаҳон ОАВлари «Ҳут»ни россиялик қисқа масофали «Шквал» торпедасининг муҳандислик йўли билан кўчирилган нусхаси сифатида кўрсатишга уринди. Ҳолбуки, бу икки торпеда фақат газ пуфакчалари ҳосил қилиш ва газ муҳитида ҳаракатланиш жиҳатидан ўхшаш бўлиб, ёқилғи тури, масофаси ва тезлиги бўйича бир-биридан фарқ қилади.
«Ҳут» торпедаси нисбатан кичик ўлчамига қарамай, жуда юқори тезлиги ва муносиб портлаш қуввати билан бу сув ости ракетасини дунёдаги энг яхши торпедалардан бири сифатида танитди. Бу шундай торпедаки, нафақат АҚШ, балки замонавий ҳарбий технологияларга эга бошқа давлатлар ҳам ҳалигача унинг технологиясига эга бўла олмаган. «Ҳут»нинг юқори қуввати ва тезлигини инобатга олган ҳолда, НДCА ҳозир АҚШ кемаларига, айниқса Форс кўрфазида, қарши курашишда жуда таъсирли ва сезгир имкониятга эга бўлди.
«Ҳут»нинг қуввати ва тезлиги туфайли унга қарши туриш ёки ундан қочиш имконияти деярли йўқ; чунки агар бу торпеда 1000 метр масофадан учирилса, 10 сония ичида нишонга етиб бориб, уни йўқ қилади. Шу сабабли унга қарши чора кўришга вақт қолмайди. НДCАнинг ўша пайтдаги қўмондони, генерал Али Фадавийнинг айтишича, бу ракета соатига 360 километр тезликка эга. Бундай тезликда ва АҚШ авианосецлари ҳамда йирик ҳарбий кемаларининг катта ҳажми ва нисбатан паст тезлигини ҳисобга олсак, ўнлаб «Ҳут» торпедаларини бир вақтнинг ўзида учириш америкалик кемалар учун жуда жиддий таҳдидга айланиши мумкин.
Жанг майдонида «Ҳут» торпедасининг устунлигини таъминлайдиган асосий омил — унинг жуда юқори тезлигидир. Амалда нишон бўлган кема қочиш имкониятига эга эмас ва йўқ қилиниши муқаррар. «Ҳут» кўп ҳолларда юзадаги кемаларнинг пастки қисмини ва сув ости кемаларининг корпусини нишонга олади. Ўзининг портлаш қуввати туфайли у якка ўзи ҳам эсминец каби ўрта ҳажмдаги кемани денгиз тубига ғарқ этиши мумкин. Агар икки дона «Ҳут» бир вақтда нишонга йўналтирилса, ҳатто улкан авианосецларни ҳам чўктириш қувватига эга.
Бундан ташқари, «Ҳут»нинг қачон ва қаердан учирилишини олдиндан аниқлаш АҚШ ҳарбий кемалари учун жуда қийин. Чунки НДCА маълум қилишича, «Ҳут» радиолокациядан қочувчи кемалар ёрдамида нишон томон учирилади ва шу сабабли уни душман кемаларининг радар тизимлари орқали аниқлаш ниҳоятда мушкулдир.
*Эрон ҳарбий ва дипломатик расмийларининг АҚШ таҳдидларига нисбатан огоҳлантириши