Эронда янги Исломий Инқилоб раҳбарини сайланиши АҚШ ОАВларида кенг ёрититлди
-
Эронда янги Исломий Инқилоб раҳбарини сайланиши АҚШ ОАВларида кенг ёрититлди
Эрон Ислом Инқилобининг 3 чи Олий раҳбарини сайлангани хабари АҚШ ОАВларининг асосий саҳифаларида жойшатирилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши вакилларининг аксарият овози асосида Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаийни Эрон Ислом Инқилобининг 3 чи раҳбари сифатида сайланиши ва таништирилиши АҚШ ОАВларида кенг қамровли ёртилди.
Ассошейтедпресс ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузларнинг 9 чи куни билан бир вақтда, Эронда Ислом Инқилоби олий раҳбарини сайланишига тўхталиб қуйидагича ёзди: Эрон давлат телевиденияси экспертлар кенгашининг баёнотини эълон қилганида, Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаиийни аксарият овоз билан Исломий Инқилобнинг 3 чи раҳбари сифатида сайлангани маълум қилиб барча эронликларни бу шахс атрофида бирлашишларини сўради.
АҚШнинг СИ ЭН ЭН телеканали ҳам Эронда янги Инқилоби раҳбарини сайланишига ишора қилиб, Эроннинг етакчи руҳонийлари, Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хомнаийни ўз отаси ўрнида сайладилар, деб эълон қилди. СИ ЭН ЭН шунингдек Эроннинг асосий ва муҳим қудрат структуралари ҳам экспертлар кенгашининг аксарият овози билан Сайид Мужтабо Хоманаийни ўз отаси ўрнида янги Инқилоб раҳбари сифатида сайланиши ортидан тез суръат билан уни қўллаб -қувватладилар, деб қўшимча қилди.
Эй БИ СИ нюс телеканали ҳам Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаий Эроннинг шаҳид раҳбари Оятуллоҳ Сайд Али Хоманаийнинг иккинчи ўғлидир, де таъкидлади. Бу телеканал шунингдек. Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаий муддатлардан бери таҳлилчилар томонидан Эрон раҳбарлиги мақодамида муҳим вариантларидан бири сифатида айтиб келгинан эдилар, деб изоҳади.
АҚШ республикачиларга тегишли ва Трамп ҳомийларидн бўлган Факс нюс ҳам Ислом Инқилоби янги раҳбарининг таржимаи ҳоли, фаолиятлари, таҳсилотлари ва тажрибаларига тўхталиб, 56 ёшли Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаий Сайид Али Хоманийнинг иккинчи ўғлидир. У 1969 чи йилда Машҳадда дунёга келган ва унинг болак даври отасининг Паҳлавий режимига қарши инқилобий бир шахсият сифатида машҳур бўлиши замонига бориб тақалади, деб ёзди.