Эронда Ислом Инқилоби янги олий раҳбари билан байъат қилиш маросимлари ўтказилмоқда
-
Эронда Ислом Инқилоби янги олий раҳбари билан байъат қилиш маросимлари ўтказилмоқда
Эрон Ислом Республикасининг турли шаҳарларида миллионлаб эрнонликларнинг иштирокида янги Олий Раҳбари Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаий билан баъйът маросими бўлиб ўтмоқда.
Таснимга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бугун душанба куни Теҳрон вақти биан соат 15:00 дан бошлаб, Теҳроннинг Инқилоб майдонида халқнинг турли қатламлари, диний талабалар, университет талабалари, турли даражадаги ҳукумат масъуллари, уламолар, жума намоз имомлари, донишмандар, иштирокида Ислом Инқилобининг янги олий раҳбари Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаий билан байъат қилиш маросими бошланди.
Бу маросим шунингдек Эроннинг турли вилоятлари, шаҳар ва туманларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Маросимларда Эрон халқининг турли қатлами қатнашиб Оятуллоҳ Мужтабо Хоманаий билан байъат қилиб у кишини қўллаб қуввталашмоқда.
Иштирокичлар қўлларида Эрон байроғини кўтариб, Ислом Инқилобининг собиқ олий Раҳбари шаҳид Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий ва Оятуллоҳ Мужтабо Хоманаий суратларини намойиш этишмоқда.
Маросимда иштирокчилар "Аллоҳу акбар Хоманаий раҳбар", Худо қўли бизнинг бошимизга", Хоманаий бизнинг пешвомиз", деган шиорларни эълон қилишмоқда. Эронликлар шиорлрининг бошқа қисмида АҚШ ва сионистик режим жинояларини кескин қоралашмоқда.
Маросим қатанашувчилари шунингдепк Эрон халқи душманга таслим бўлмайди , АҚШ ва сионистик режим ўз ҳисоб-китобларида қаттиқ хатога йўл қўйган ва албатта мағлубиятнинг аччиқ таъмини татиб кўради деб ҳайқиришмоқда.