Генерал Мўсавий: АҚШ ҳарбийлари қабр тоши остига қолиб кетишади
апрел 02, 2026 14:43 Asia/Tashkent
-
Генерал Мўсавий: АҚШ ҳарбийлари қабр тоши остига қолиб кетишади
Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси ҳаво -космик кучлари қўмондони генерал Сайид Мажид Мўсавий АҚШ уруши вазирининг таҳдидларига жавоб қайтарди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси ҳаво -космик кучлари қўмондони генерал Сайид Мажид Мўсавий АҚШ уруш вазирининг таҳдидига жавобан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзди: сиз Эронни тош асрига қайтаролмайсиз, аммо ўз ҳарбийларингизни қабр тоши остига етаклайсиз.
Генерал Мўсавий шунингдек, Голливуд киноларидаги ваҳима ва хом хаёллар шу даражага онгингизни ифлосланирганки, 250 йиллик тарихингиз билан 6 минг йиллик цивилизацияни таҳдид қиляпсиз, деб қўшимча қилди.
Ёрлиқ