Минтақа портларининг хавфсизлиги ё ҳама учун бўлади ё ҳен ким учун бўлмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99218-Минтақа_портларининг_хавфсизлиги_ё_ҳама_учун_бўлади_ё_ҳен_ким_учун_бўлмайди
Тажовузкор АҚШ таҳдидларидан кейин, Эроннинг Хотамуланбиё ҳарбий маркази қароргоҳи матбуот котиби деди: Форс Кўрфази ва Уммон денгизи портларининг хавфсизлиги ё барчалар учун таъминланади ва ё ҳеч бир томон учун таъмин бўлмайди.
(last modified 2026-04-13T12:41:25+00:00 )
апрел 13, 2026 17:37 Asia/Tashkent
  • Минтақа портларининг хавфсизлиги  ё ҳама учун бўлади ё ҳен ким  учун бўлмайди
    Минтақа портларининг хавфсизлиги ё ҳама учун бўлади ё ҳен ким учун бўлмайди

Тажовузкор АҚШ таҳдидларидан кейин, Эроннинг Хотамуланбиё ҳарбий маркази қароргоҳи матбуот котиби деди: Форс Кўрфази ва Уммон денгизи портларининг хавфсизлиги ё барчалар учун таъминланади ва ё ҳеч бир томон учун таъмин бўлмайди.

Хотаумуланбиё ҳарбий маркази қароргоҳи  матбуот котбининг  хабар қилишича,  Эрон Ислом Респуликаси қуролли кучлари мамлакатимизнинг қонуний ҳуқуқини ҳимоя қилишни  қонуний ва табиий бир бурчи ва вазифаси сифатида  билади ва шу асосда  мамлакат ҳудудларидаги  сувларда Эроннинг ҳокимиятни  ижро этиш  Эрон миллатининг табиий ва қонуний ҳаққидир, Шу асосда,  Эрон Ислом Республикаси ҳудудларидаги сувларда хавфсизликни таъминлаш Эроннинг  фидоий қуролли кучлари  томонидан қатъийлик билан давом этади  ва  олдин  бир неча бор эълон қилганимиздек,  душманга тегишли ва унга қарашали кемалар Ҳурмуз бўғозидан ўтказилмайди ва ўтишбу ҳақига  эга бўлмайди  ва  бошқа  барча мамлакатларнинг  кемалари эса Эрон Ислом республикаси қуролли  кучларининг қоидаларига риоя қилган ҳолда Ҳурмўз бўғозидан ўтиш ҳуқуқига эгалар, деб изоҳлади.

Харбарга кўра, Эрн миллий хавфизлиги ва миллатига қарши  душман  таҳдидларини давом этишига эътибор бериб,  уруш тугаганидан кейин ҳам  Эрон Ислом  Республикаси қатъийлик билан  Ҳурмуз бўғозини контрол этиш учун доимиий механизм ва қоидаларини  амалга оширади.  АҚШ томонидан эса  Халқаро сувларда кемаларнинг кириши ва ё чиқишига  чекловлар ва тўсиқлар жорий этилиши  бутунлай ноқонуний бўлиб, бу денгиз қароқчиликнинг ёрқин намунасидир.

Эрон Ислом  Республикаси қуролли  кучлари  очиқ ойдин ва қатъийлик билан  Форс Кўрфази ва Уммон денгизидаги портлар хавфсизлиги ё ҳамма учун бўлади ва ё ҳеч ким учун бўлмайди, деб эълон қилади.

Форс Кўрфази  ва Уммон денгизида Эрон портлари хавфсизлиги таҳдидга учраганида,  Форс Кўрфази  ва Уммон денгизидаги ҳеч бир порт  омонда бўлмайди.